Агент: "Иммобиле - Европанинг энг кучли форварди"

Alisher
4 фев 2020, 11:34
"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиленинг агенти Алессандро Могги мижозининг истеъдодини юқори баҳолади.

Чиро жорий мавсум А Серия тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. У чемпионат доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол уришга эришди.

"Иммобиле - ҳозирги пайтда Европанинг энг кучли форварди. "Лацио" шубҳасиз Италиянинг энг кучли жамоалари рўйхатида боришга лойиқ. Улар сўнгги йилларда катта ишларни бажаришди. Улар Скудетто учун курашадиган рақобатбардош жамоа яратишди", - дейди Могги.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси ўйинчиси "Лацио"га 2016 йилда Дортмунднинг "Боруссия" клубидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tuttomercatoweb.com