Агент: "Адриано "Барселона"да бахтли, аммо кўпроқ майдонга чиқишни хоҳлайди"

Aslanov Jasurbek
19 июн 2015, 13:14
"Барселона" ҳимоячиси Адриано Корреанинг агенти Пуло Афонсо мижозининг бошқа клубга ўтиши ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

"Адриано "Барселона"да бахтли. У жамоанинг ҳар бир аъзоси билан яхши муносабатда ва "Барселона" таркибида кўп нарсага эришди. Мижозим қўлга киритилган совринлар ва ўтказилган йиллар учун клубдан миннатдор. Аммо у кўпроқ майдонга чиқишни истайди ва фақат шу нарса уни клубни ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин. Ҳозир бизга келиб тушаётган таклифларни кўриб чиқяпмиз, кейинроқ ҳамма учун яхши бўладиган қарорни қабул қиламиз. Адриани Чемпионлар лигасида ўйнаб, доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истайди" - дейди Афонсо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›