Агар VAR хатолари бўлмаганида...

Omonjon To`xtamirzayev
18 фев 2025, 13:15
"Sky Sports" "VAR" хатолари бўлмаганида АПЛ жадвали қандай кўринишда бўлишини тақдим этди.

Ҳакамларга ёрдамчи сифатида киритилган тизимдан энг кўп Артета ва Ираола жамоалари азият чеккан.

"Арсенал" ҳакамларнинг хатолари туфайли 7 очко йўқотган, агарда ҳаммаси хатоларсиз ҳал қилинганида – Микель Артета шогирдлари чемпионатда етакчилик қилаётган бўларди.

"Борнмут" эса "VAR"нинг "аъло" даражада ишлаши туфайли 5 очко ва эҳтимолий ТОП-3даги ўрнини йўқотган.

Шундоқ ҳам кетмони учмаётган МЮ ҳам ҳакамлар хатолари туфайли 4 очкодан маҳрум бўлган. Бироқ бир қарашда вазият "қизил иблислар" учун жуда яхши томонга ўзгариб ҳам кетмас экан – 15 ва 11-ўринлар орасида авваллари чемпионлик учун курашган клуб учун фарқ катта бўлмаса керак.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›