А Серия. Афсонавий Буффон "Ювентус"даги фаолиятини ғалаба билан якунлади

Tolibjon Qosimov
19 май 2018, 19:56
Айни пайтда Италия А Серияси 38-тури доирасидаги "Ювентус" - "Верона" баҳси бўлиб ўтди.

Жанлуижи Буффоннинг "Кекса синьоралар" таркибидаги сўнгги учрашувидаги вазиятларни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ


Афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон "Ювентус"даги фаолиятини ғалаба билан якунлади.

А Серия
38-тур
"Альянц стэдиум", Турин
"Ювентус" - "Верона" 2:1
Бош ҳакам:
Риккардо Пинзани
Голлар: Д.Ругани 50, М.Пьянич 52 - А.Черчи 76 

Амалга оширилмаган пенальти: С.Лихтштайнер 85

"Ювентус": Буффон (К.Пинсоглио, 64), Бардзальи, Алекс Сандро, Лихтштайнер, Ругани, Маркизио, Пьянич, Стураро (Бентанкур, 44), Дуглас Коста (Г.Игуаин, 66), Дибала, Манджукич.

"Верона": Николас, Феррари, Караччоло (Э.Беарзотти, 46), Супреан, Фарес, Ааронс (Сукулини, 62), Ромуло, Данци, Фоссати, Ридер Матос, Черчи.

Мухлислар учрашувдан олдин Буффон билан шу тариқа хайрлашдилар. Барчаси жуда таъсирли...


Афсонанинг ўзи ҳам кўз ёшларини тийиб тура олмади.


"Альянц стэдиум" Буффон шарафига "Ювентус" ва Италия рангларига бурканган.


Массимилиано Аллегри Буффонни олқишлар остида кузатиб қўйишларига имкон яратиб берди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Жижи алмаштирилди.


Афсона кетди...

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia