Италия чемпионатининг 29-турида “Ювентус” ўз уйида “Эмполи”ни қабул қилиб, минимал ҳисобда (1:0) ғалабага эришди.
Мазкур ўйинда ягона голни 19 ёшли Мойзе Кин урди. Шу тариқа туринликлар ортда қолган турлардан сўнг, 78 очко билан мусобақа жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди.
Уларнинг энг яқин таъқибчиси “Наполи”да эса 60 очко мавжуд.