А Серия. "Наполи" навбатдаги бор муваффақиятсизликка учради

2 дек 2019, 00:19
Италия чемпионати 14-тур учрашувлари давом этади.

Мазкур турда Карло Анчелотти шогирдлари ўз майдонларида "Болонья" футболчиларига имкониятни бой беришди. Ушбу ғалабадан кейин болоньяликлар очколари сонини 16 тага етказганлари ҳолда мусобақа жадвалининг 12-поғонасига кўтарилиб олган бўлишса, неаполликлар 7-ўринда қолишди. Уларнинг ҳисобида 20 очко бор.

Наполи – Болонья 1:2

1 декабрь, 22.00, «Сан-Паоло»

Голлар:

1:0 – 41 Льоренте, 1:1 – 58 Ольсен, 1:2 – 80 Сансоне.

Наполи – Оспина, Кулибали, Манолас, Максимович, Ди Лоренцо, Элмаз (Мертенс, 65), Зелиньски, Инсинье, Фабиан Руис, Лосано (Юнес, 82), Льоренте.

Болонья – Скорупски, Денсвил, Ларангейра, Томиясу, Бани, Поли, Медель (Сванберг, 63), Орсолини (Ольсен, 46), Джемаили, Сансоне, Паласио (Дестро, 84).

Огоҳлантиришлар:

Медель (36), Кулибали (37), Поли (55), Денсвил (61), Дестро (90), Джемаили (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›