48 соатлик турнир! Суперлига бекор қилинишга яқин

Mirjalol Normatov
21 апр 2021, 00:08
Европа Суперлигаси турнири бекор қилиниши мумкин.

"talkSPORT" хабарига кўра, бироз олдин Суперлиганинг 12 ташкилотчи-аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда мусобақанинг бекор қилиниши масаласи кўриб чиқилган. Маълумотларга қараганда, бунга мухлислар ва футбол ичидаги бошқа шахсларнинг кескин норозилиги сабаб бўлган.

Ҳозирча бу борада аниқ маълумот келтирилганича йўқ. Шу пайтга қадар "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" каби клублар ушбу турнирдан чиқиб кетиш учун ариза топширган. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›