

Баҳс якунига кўра, “кенгурулар юрти” футболчилари Николас Д'агостино томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозониб, мусобақа бронза медали ҳамда Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Австралия 12 йиллик танаффусдан кейин яна тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўл олди. Аввалроқ, ушбу жамоа 5та (1992, 1996, 2000, 2004, 2008) Олимпиадада иштирок этганди.
Шунингдек, Австралия ОФКга аъзо бўлган йилидан бошлаб илк бор Олимиадага чиқди ва улар бўлажак нуфузли мусобақада биринчи маротаба Осиё номидан қатнашади.




