1 йил олдин шу куни Зидан "Реал" бош мураббийи бўлган

Aslanov Jasurbek
4 янв 2017, 15:42
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан "Реал" бош мураббийига айланганига роппа-роса 1 йил бўлди.
2016 йил 4 январь куни Зинедин Зидан "Қироллик клуби"ни тарк этган Рафаэль Бенитес ўрнини эгаллади. Франциялик қўл остидаги "Реал" шу кунгача барча турнирларда 53 та учрашув ўтказиб, унинг 41 тасида ғалабага эришди, 10 та дуранг қайд этди ва 2 маротаба мағлубиятга учради.

"Қаймоқранглилар" Зидан билан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia