

«Тиббий текширув пайларимни шикастлаб олганимни кўрсатди. Операция шу ҳафтада амалга оширилади ва майдонга янада кучли бўлиб қайтаман. Қўллаб қувватлаган барчага раҳмат», – деб ёзади Зума твиттердаги ўз саҳифасида.
Зума камида 6 ой даволаниши керак. Шундай қилиб, футболчи бу мавсумда бошқа майдонга туша олмайди ва ёзда Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ҳам иштирок эта олмайди. Зума Англия чемпионатида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (1:1) ерга ноқулай йиқилганида жароҳат олганди.



