UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  7 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  19 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  11 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

Зукко мухлис танлови №8 Янгиликлар

Зукко мухлис танлови №8

Ҳурматли танловимиз иштирокчилари. Бугунгача ўтказилган босқичларда зукколигини намойиш этиб, ғолиблик сари интилган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман.
Танловда иштирок этиш билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаётган ҳар бир жумлани эътибордан четда қолдирмаяпмиз. Бу танловни ташкиллаштиришдан бош мақсад сифатида ўзимизнинг футболни яхши ўрганиш, уни қадрлаш ва доимо қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Шу сабабли, саволлар асосан ўзбек футболида содир бўлган воқеалар, статистика ва кўрсаткичлар асосида тузиляпти. Келажакда аниқроғи янги йилдан бошлаб бу танловни чемпионат кўринишида ўтказишни ўйлаб турибмиз. У ерда икки йўналишда саволлар сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилади. Биринчи йўналиш ўзбек футболи бўлса, иккинчиси халқаро футболга оид саволлар бўлади. Бу борада сизларда қандай фикр бўлса, бемалол сайтда қолдиришингиз мумкин. Саволлар сони қанча бўлиши керак, тест кўринишида бўлиши маъқулми ёки ундан воз кечиш керакми?


Қуйидаги тест саволларига энг биринчи ва энг кўп тўғри жавоб берган иштирокчи ғолиб бўлади. Битта иштирокчи икки ва ундан ортиқ жавоб берса унинг фақат дастлабки жавоби қабул қилинади. Шу боис биринчи жавобингизни аниқ ёзинг. Кейингилари ҳисобга ўтмайди. Барчага омад! (Жавобларни 1А, 2А, 3А.. шаклида ёзиб қолдиринглар)


Зукко мухлис танлови № 8:
1.Ўзбекистон чемпионатида неча марта амалдаги чемпион навбатдаги мавсумда совринсиз қолган?

А) 5 марта
Б) 1 марта
С) 3 марта
Д) 4 марта

2.Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган жамоалардан қайси бири кейинги мавсумда барчани таажжубга солган?
А) ДЎстлик
Б) Навбаҳор
С) Пахтакор
Д) МХСК

3.Ўзбекистон чемпионатида энг кўп жамоа қайси йили иштирок этган?
А) 1992
Б) 1997
С) 2000
Д) 2001

4.Олий лигада бир учрашувда мухлислар энг кўп нечта гол кўришга эришган?
А) 10та, Б) 13та, С) 11та, Д) 12та

5.Олий лигада энг кам гол урган тўпурар қайси йили қайд этилган?
А) 1992
Б) 1999
С) 2010
Д) 2004


Лойиҳа муаллифи Бахтиёр Ширинов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика