Златан Ибрагимович: "Агар кетсам ҳеч ким MLSни эсламайди ҳам"
25 окт 2019 17:25
Янгиликлар
Златан Ибрагимович: "Агар кетсам ҳеч ким MLSни эсламайди ҳам"
"Лос Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович келажаги ҳақида фикр билдирди.
- Кейинги йил нима бўлади?
- Билмадим. Агар мен қолсам, бу MLS учун яхши бўлади, чунки бутун дунё бу лигани кузатади. Агар кетсам ҳеч ким MLSни эсламайди ҳам.
- Ўйинда баҳсли вазият бўлди. Ҳакам "Лос Анжелес"нинг офсайддан урган голини ҳисобга олди.
- У тепада нима қилди ўзи? Мэжик Жонсон билан кофе ичиб ўтирдими?, - дейди Ибрагимович.
38 ёшли швециялик футболчи MLSда 31та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урди. Унинг "Гэлакси" билан тузган шартномаси йил охирига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар