Зинченко ушбу трансферлар ойнасида "Манчестер Сити"дан кетмайди

Alisher
1 окт 2020, 11:28
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Александр Зинченко ҳақида гапирди.

"Кеча ёки ундан олдинги куни у яна жароҳат олди. У эндигина тикланган эди, яна жароҳат олди ва 2-3 ҳафтага сафдан чиқди.

У клубда қоладими? Ҳа", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Зинченко "Манчестер Сити"га 2016 йилда "Уфа"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News