UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11"Манчестер Сити" Копа Америкада Аргентина терма жамоаси футболчисини кузатади  0 17:42Осиё футболи. Умар Абдулраҳмон яна терма жамоага қайтди  2 17:34Olamsport: Хабиб Ўзбекистонда UFC ўтказиш ҳақида, Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанг санаси маълум  0 17:2330 май куни ҳакамлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлади  11 16:59Элдор Шомуродов "Ростов" билан шартномасини узайтирди  15 16:49Виллаш-Боаш "Марсель" билан келишиб олди  1 16:39Голландияда ҳакам гол урди ва буни ҳисобга олди  12 16:38«Бунёдкор»: Академия жамоаси Грузияда  0 16:08Роналду киритилмаган OPTAнинг А Серия рамзий жамоаси билан танишинг  6 16:06"Сурхон" - "Қўқон-1912". Пенальти бормиди?  72 15:58Омар Моманидан янги карикатура: Мессини "эшак" тепди  23 15:46"Арсенал" ўйинчиларига Мхитаряннинг исми ёзилган либосларда чиқишларига рухсат берилмади  13 15:32"Рома" Де Росси билан қай тарзда ҳайрлашди?  6 15:11"Пахтакор" клубидан олийжаноб ҳаракат   24 14:16Купер жароҳат олган Достон Ҳамдамов ўрнига "Бунёдкор" футболчисини йиғинга жалб қилди  33

Зиданнинг сўнгги имконияти... Янгиликлар

Зиданнинг сўнгги имконияти...

Испания чемпионатида биринчи давранинг сўнгги тур учрашувлари бошланди

Ушбу турнинг илк учрашувида "Хетафе" "Малага"ни 1:0 ҳисобида таслим этди, бугун эса ЛаЛиганинг 4та баҳси бўлиб ўтади.


"Жирона" - "Лас-Пальмас"

Каталониянинг ЛаЛигадаги янги жамоаси уйдагидан кўра меҳмонда кўпроқ очко йиғди (11-12). Аммо бу жамоа уйда ютқизиб берадиганлардан эмас. Бунинг устига меҳмон аутсайдер бўлса, уладан очко олмаслик гуноҳ бўлади. "Лас-Пальмас" ҳозирча Сегундага тушиб кетгани йўқ, аммо "канарейкалар" бундай таркиб билан уйида бўлмаган баҳсларда жуда кучсиз. "Пальма" "Гран Канария"да (стадион) чуқур насаф олмоқда, аммо бошқа ареналарда эса уларга ҳаво етишмай қолмоқда... "Лас-Пальмас" Каталонияда очко олиши қийин бўлади


"Реал" - "Вильярреал"

"Қироллик клуби"нинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, бу Зинедин Зидан учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Бунинг устига, "қаймоқранглилар" Чемпионлар лигасида ПСЖга тўқнаш келган. Агар мадридликлар бу учрашувда ҳам аввалги икки ўйиндагидек муваффақиятсизликка учраса "Реал" ЛаЛига ғолиблиги ҳақида эмас, кучли учликка кириш ҳақида ўйлашига тўғри келади. Бунинг устига, Зиданнинг жамоада кетиши борасида миш-мишлар ҳам авж олиши ҳеч гап эмас. "Бернабеу"даги тўқнашув 19-турнинг марказий ўйини ҳисобланади. "Қироллик клуби"га ғалаба сув ва ҳаводек муҳим. "Реал"га шунчаки 3 очко эмас, мухлисларни ишонтира оладиган ўйин керак, шундагина Мадрид клуби мураббийлар штабида "қон тўкилмайди". Бундай вазифани бажариш учун жуда ноқулай рақиб - "Вильярреал" тўғри келди. "Сариқ сувости кемаси" мавсум бошидан бери меҳмондаги тўртта учрашувда мағлуб бўлганига қарамай, сўнгги икки ўйинда "Сельта" ва "Валенсия"га имконият қолдирмади. "Вильярреал" бу учрашувда очко олиши жуда қийин, сабаби - мезбон бу баҳсда бор кучини ишга солиши аниқ. Бироқ "сариқ сувости кемаси" йирик ҳисобда мағлуб бўлмайди.


"Эйбар" - "Атлетико"

"Эйбар" ушбу учрашувгача кетма-кет 5та баҳсда мағлуб бўлгани йўқ, "Атлетико" эса тўртта. Бу факт "қурол-аслаҳачилар"да ғалаба учун имконият катта дегани эмас. "Эйбар"нинг бир очко олишига ҳам ишониш қийин. "Эспаньол"га қарши ўйиндаги омадсизликдан сўнг Диего Симеоне жамоаси ўзини қўлга олди ва кетма-кет учта баҳсда ғалаба қозониб, битта ҳам гол ўтказгани йўқ. "Қурол-аслаҳачилар"нинг ҳужум чизиғи қўрқинчли эмас, аммо уйда деворлар ҳам ёрдам беради, бироқ "матрасчилар" 3 очко билан уйга қайтишининг эҳтимоли катта.


"Депортиво" - "Валенсия"

"Кўршапалаклар" меҳмондаги кетма-кет 3та ғалабаси сериясини ўзгартириш вақти келди. Сўнгги хатолар Марселино Тораль жамоасининг чемпионлик учун курашдан чиқариб юборди ва кучли учликка кириш имкониятларини пасайтирди. Тўғри, турнир жадвалида "Реал" "Валенсия"дан пасда бўлиши мумкин, аммо "Бланкос"да захира ўйини борлигини ҳам унутмаслик керак. "Кўршапалаклар" бу баҳсда ғалаба қозона олишади, бироқ дарвозани қуруқ сақлашлари қийин бўлади. "Турклар" эса уйда ўтган сўнгги 5та ўйиннинг 4тасида камида 1та гол уришган.


Учрашувлар бошланадиган вақт ва ўйинлар кўрсатиладиган каналлар:

17:00. "Жирона" - "Лас-Пальмас" (Aleziya.com)

20:15. "Реал" - "Вильярреал" (Матч ТВ, Aleziya.com, Узрепорт)

22:30. "Эйбар" - "Атлетико" (Матч! Футбол 1, Aleziya.com)

00:45. "Депортиво" - "Валенсия" (Матч! Футбол 3, Aleziya.com)

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг