Зиданнинг ўғли "Мидлсбро"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
31 июл 2016
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ўғли Энцо Зидан фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда "Mirror" хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Премьер лиганинг янги вакили бош мураббийи Айтор Каранка 21 ёшли футболчи ҳисобига таркибни кучайтирмоқчи. Энцо "Мидлсбро"га бир йилга ижарага ўтиши кутилмоқда. Шунингдек, футболчининг хизматларига "Алькоркон" ва "Спортинг" каби испан жамоалари ҳам қизиқиш билдиришган.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Mirror