

"Libertad Digital" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан посбон ёзда трансферга қўйилишини раҳбариятга айтиб қўйган. Кейинги мавсумда жамоанинг асосий посбони Кейлор Навас бўлади.
Қайд этилишича, раҳбарият бельгияликнинг ўйинидан мамнун эмас. Шу боисдан улар Куртуани сотиб олинган 40 миллион еврога сотиб юбормоқчи. Ҳозирда посбонга харидор жамоа йўқ.


