UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Olamsport: Ҳасанбой янги вазнда Ўзбекистон чемпионатидаги илк жангини ўтказди, кун жангларида қайд этилган натижалар  3 23:20Лео Мессидан навбатдаги рекорд   17 22:25Ким кучли?  29 21:32Италия клублари учун "қора" ҳафта  9 20:522018 йилнинг энг кулгули ҳолатлари ВИДЕО  10 20:37Карикатура: Беппе Маротта "Интер"га ўтди  16 20:16МЮ сардори қишда жамоадан кетишга тайёр  13 19:54"Реал" собиқ бош мураббийи "Рома"ни бошқариши мумкин  11 19:36Карикатура: Ван Дейк ва Алиссон "Ливерпуль"нинг "қўриқчилари"  20 18:45Роббен бу йил майдонга тушмайди  11 18:10Ривалдо: "Искони "Барселона"да кўришни истайман, аммо буни тасаввур қилиш қийин"  14 17:38Чемпионлар лигаси. 6-турнинг энг яхши футболчиси "Манчестер Сити"дан  17 17:36Аброр Пирриев: "Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг ҳолати яхши"  11 17:21АПЛ. Ноябрь ойининг энг чиройли голи эълон қилинди (ВИДЕО)  7 17:18АПЛ. Рафа Бенитес - ноябрь ойининг энг яхши мураббийи  8

Зидан - иккинчи Ферги. Бироқ у МЮни ўзгартиради дегани эмас Янгиликлар

Зидан - иккинчи Ферги. Бироқ у МЮни ўзгартиради дегани эмас

Теглар :  Зинедин Зидан
"Олд Траффорд"дагилар Моуриньодан кейинги ҳаётни ўйлашни бошлаб юборишган.

Жамоа раҳбарияти туфайли Луи Ван Гал билан бўлган воқеалар яна қайтарилмоқда. Англия кубоги финалидаги ғолибликдан кейин берилган истеъфони голландиялик мутахассис хоинлик деб ҳисоблаганди.

"Юнайтед"нинг сўнгги икки мураббийлари қийинчиликсиз танлаб олинди: кўплаб совринларга эга чиққан, кучли ва ўша паллада ишсиз эди. Уларга чегарасиз эркинлик берилди ва шундай ҳолатда ҳам жамоанинг қайта яралиши юзага келмади.

Ҳозирча МЮ ривожланиш йўлига тушиб олишдан анчагина узоқда, ва шуни тахмин қилиш мумкин-ки, Моуриньонинг ўрнида ишлайдиган инсон ҳам португалиялик ҳамда Ван Гал давридаги принципни танлайди. Зидан - клуб раҳбарияти ва Эд Вудворд учун ажойиб вариант.

ЕЧЛдаги уч соврин билан "Реал" тарихига ажойиб равишда кирган мураббий кутилмаганда истеъфога чиқди. Француз - айни дамда ишсиз юрган энг машҳур мураббий. У ёш, ғайратли ва мухлислар учун ҳам қизиқарли.

"Юнайтед"нинг кўплаб мухлислари Сер Алексни эслатиб юбораётган Зиданни ҳозироқ "Олд Траффорд"га олиб келишни истамоқда. Ажабланарли жойи йўқ: унинг кўриниши шотландияликнинг фонини беради (Сер Алекс ҳам ёшлигида жамоага келган, муваффақиятларга ўч бўлган), шунингдек, иш услуби ҳам.

Зидан Ферги каби, фақатгина тактиканинг даҳоси эмас, шунчаки доҳий! Унинг "Реал"и олиниши мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. Баъзида рақибни жарима майдончаси ичида қамаб қўйган бўлса, айрим вазиятларда қарши ҳужумларда жазолади. "Реал" жуда ёмон ўйин кўрсатган вақтлари ҳам бўлди, аммо улар ўз кучи билан буни ювиб кета олишди.

"Юнайтед"да ҳам шундай эди - машҳур Ферги-тайм жамоанинг кўплаб ўйинларини қутқариб қоларди ва ажойиб тарих яратарди. Зидан ҳам жамоасини ушбу шароитга мослаштирди ва шундан қобилиятни сингдирди. У таркибда катта ротацияни амалга оширди, бироқ ўшанда у ёки бу футболчиларнинг ўзини кўрсата олишини ҳам ҳисобга олди.

Ниҳоят, у Моуриньо "Мадрид"да ҳам "Манчестер"да ҳам ярата олмаган бирдамликни ярата олди. Захирада ўтирган футболчи ҳам Зиданга ишонч билдирди ва ўз вақтини кутди.

Зидан ва "Манчестер Юнайтед" бир-бири учун яралгандек. Бироф "но" томони бор: Зидан боргунига қадар "Реал"да "Манчестер"дагидек муаммолар йўқ эди. Рафа Бенитес ярим йил давомида бунчалик даражада ёмон ишламаганди.

"Манчестер"даги ишлар жуда ёмон. Табассум ва катта ваъдалар билан жамоага келган мураббийлар 6 ойдан кейин ўлим билан юзлашаётганлар каби бўлиб қолмоқда. Раҳбарият рекорд даражада даромадга эга бўлмоқда, бироқ вазият ҳал бўлмаяпти: мураббийга абсолют даражада эркинлик берилмаётган бўлса, раҳбариятнинг ўзи ҳам трансферларни тўлиқлигича назорат қила олмаяпти.

Моуриньонинг ўрнида ишлайдиган инсон эса катта эҳтимол билан жамоанинг асосини сақлаб қолмайди. Ҳудди "Реал"даги каби Зидан ўз услубига мос тушганларнигина олиб қолади ва катта ўзгаришларни амалга оширади. Зинедин "Реал"га жуда кам футболчи трансфер қилди, Тэо ва Себальос эса перспективлик учун олинганди. Зизу бошқаларга намуна бўла олмайдиган жамоани қабул қилиб олди ва ҳар бир юлдузга ўзининг кучли томонини кўрсатиш учун имконият қилиб бераверди.

У яна бир марта жамоани "қайта қуриш" кераклигини сезганида, истеъфога чиқди. У "Манчестер Юнайтед"ни ҳам бошқатдан ярата олишни уддалармикин? "Реал" уч мавсум мобайнида асосий вазифаларини ўзгартирмади, бу вақтда "Юнайтед" қимматбаҳо трансферлар орқали ҳам етук жамоага айланмади.

Зидан ташлаган ҳар бир қадамида муаммоларни ҳал қилиши керак бўлди. Агарда у Ван Галдан кейин жамоада ишлаганида аллақачон сочи тўкилган бўларди, албатта бу хазил. Модрич ўрнига қайсар, агенти орқали гапирадиган Погба, Криштиану Роналдунинг ўрнига мелонхолик Марсьяль ва узоқ вақт бир темпда ўйнай олмайдиган Мата, Рамос ва Марселонинг ўрнида Смоллинг ва Шоу. Зиданнинг сочи ўсиб, яна тўкиладиганга ўхшайди.

Бу инсонлар Зиданни ўйинда қутқара олиши мумкинми, уларнинг барчаси ҳам режаларга кирадими? Шундай бўлмаган тақдирда, орадан бир неча ойлар ўтиб, ўз вазифаларини бажарадими ёки йўқ, шу ҳақида пичирлай бошлашади. Бундай ҳолатларда ҳар доим ўзинг учун энг керакли йўлни топиб олишинг керак.

Зидан "Реал"даги илк ярим йиллигидаёқ ишончга кирди, ЕЧЛда ғолибликка чиқди, чемпионатда ғалабали серия қайд этди. Шундан сўнг Перес жамоанинг ишларига аралашишга журъат қила олмади - у француз билан гапи бир жойдан чиқмаслигидан қўрқди. Бу ерда ҳар қадамда курашиш керак: футболчиларни бошқариш, раҳбарият билан яхши муносабат, асосийси жамоанинг биринчи ўринга қайтариш.

"Юнайтед" - юқори савияли футболчиларга тўла, бироқ бефарқлик ва тасодифий футболчилар билан шаклланган жамоа. Жамоанинг ўйинига маза бериш эса бир инсоннинг асосий вазифаси.

Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувини ўз қўлига олса, ўз одатидан чекиниши ва кўплаб трансферларни амалга ошишига тўғри келади. Кўплаб футболчилар жамоанинг савиясига тўғри келмайди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+6   
24 авг 22:22:04
Sardorbek....Real Madrid
Zidan MYu bilan xam muvaffaqiyatlarga erisha oladi
+5   
24 авг 22:26:02
TALGAT TADJIBAEV
Ман Юн га агар Зидан келса бошкача булади
+2   
24 авг 22:28:45
Chelsea_fantastic_team
Bitta qaldirg'och bahorni olib kelmaydi
+1   
25 авг 11:05:23
Real MADRID mUxlIsi
Зидан келса 3 та энг кучли мураббий АПЛда булади.Клооп Пеп Зизу (Менинг ШАХСИЙ ФИКРИМ)
+1   
25 авг 00:32:28
Marco Simic-55 FC Pakhtakor
Raul7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гвардиоланики хеч нимаси колмабди олмаган охиргисини хам олибсан уже
Нима Зидан саллани оталарингми?
Ёки сани шахсиятинга тегадиган убу гап ёздимми?
Билсаларинг бу общественный сайт,хар ким чегарадан чикмаган холда уз фикрини ёзишга хакли,тепадаги фикрлар эса шахсан мани фикрим.
Энди ЕЧЛни ютди деб унга хамма сигиниши керакми?
Хар кимнинг футболга уз караши бор шунинг учун хамма хар хил жамоага мухлислик килади.

+1   
24 авг 23:37:36
Реал Реал
Шу озича акиллийларга хайронманда Реал ёки МЮ рахбариятидагилардан озларини акиллий деб билар екан. Улар шунча пул олиб калласи ишламайди деб ойлашадими? Ози еса кишлокни бир четида телда отирволиб акиллийлик килади. Бутун дунё корганмиш, нима сени корганинг бутун дунё корганими? Хуллас жаа акиллий болсаларинг Куперга ёрдам берларинг. Зора фойдангиз тегса.
+1   
24 авг 23:32:26
Sardorbek....Real Madrid
Marco Simic-55 FC Pakhtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidan Gvardiola kabi butun dunyo futbol ahlining ushbu õyin xaqidagi tasavvurini õzgartirib yubormadi. Yutilgan uch ECHL bu xakamlar va Ronaldu faktori orqali erishildi.Buni barcha kõrdi. Zidan xaqiqiy mega-yulduz,futbolchi sifatida xaqiqiy daxo bõlgan. Lekin murabbiy sifatida u xech nimani isbotlamadi,agar u MYUni yoki boshqa klubni olib stabil yutuqlarga erishsa shundagina uni xaqiqiy murabbiy sifatida tan olishsa kerak
Gvardiola kerak bo'lsa milliard sarflab jamoasini shu darajaga olib chiqdi City xozir Apl doirasida tengsizdir lekin CHLda ko'ryapmiz qopqog'diyam qoyillatib qo'ymayapti Zidan esa Realda deyarli transfer qilmay daxshatli natijalarga erishdi uni qiganlarini Gvardiola bir paytlar tiki-takasi yevropani tiz cho'ktirgan paytlari xam CHLni ketma ket yuta olmagan xullas Pepga qayta tiklanishi kerak bo'lgan va yana kambag'alroq klubni berib ko'ringda nimani eplay olarkin
   
27 авг 08:23:57
Реал Реал
Baxriddin Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахарда тугилиб шахар яратдингизми ёки бирор фойдали иш килдингизми.Кишлокми ёки шахар нима фарки бор
Кишлок деган узокрокда деган манода ёзгандим.
   
27 авг 04:04:35
Baxriddin Abdullayev
Реал Реал фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу озича акиллийларга хайронманда Реал ёки МЮ рахбариятидагилардан озларини акиллий деб билар екан. Улар шунча пул олиб калласи ишламайди деб ойлашадими? Ози еса кишлокни бир четида телда отирволиб акиллийлик килади. Бутун дунё корганмиш, нима сени корганинг бутун дунё корганими? Хуллас жаа акиллий болсаларинг Куперга ёрдам берларинг. Зора фойдангиз тегса.
Шахарда тугилиб шахар яратдингизми ёки бирор фойдали иш килдингизми.Кишлокми ёки шахар нима фарки бор
   
27 авг 00:45:24
Baxriddin Abdullayev
Гиггзга имкон бериш кк.Чунки МЮни факат МЮда уйнаган фудболчи олдингидек килиши мн
   
26 авг 23:54:57
Реал Реал
rmyu manutd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизни бир гапингиз екмади. Кишлокни бир чеккасида утириб олиб.... Хайронман, инсонлар хар жойда инсон. Кишлокдами шахардами. Нима кишлокдагиларни акли етмидими бу нарсаларга. Балки улар айримлардан акллидир?
Кишлок деганда узокрокда деган манода ёзгандим. Мен тогри тушинтира олмагандирман балки.
   
26 авг 21:41:21
rmyu manutd
Реал Реал фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу озича акиллийларга хайронманда Реал ёки МЮ рахбариятидагилардан озларини акиллий деб билар екан. Улар шунча пул олиб калласи ишламайди деб ойлашадими? Ози еса кишлокни бир четида телда отирволиб акиллийлик килади. Бутун дунё корганмиш, нима сени корганинг бутун дунё корганими? Хуллас жаа акиллий болсаларинг Куперга ёрдам берларинг. Зора фойдангиз тегса.
Сизни бир гапингиз екмади. Кишлокни бир чеккасида утириб олиб.... Хайронман, инсонлар хар жойда инсон. Кишлокдами шахардами. Нима кишлокдагиларни акли етмидими бу нарсаларга. Балки улар айримлардан акллидир?
   
26 авг 21:41:02
rmyu manutd
Реал Реал фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу озича акиллийларга хайронманда Реал ёки МЮ рахбариятидагилардан озларини акиллий деб билар екан. Улар шунча пул олиб калласи ишламайди деб ойлашадими? Ози еса кишлокни бир четида телда отирволиб акиллийлик килади. Бутун дунё корганмиш, нима сени корганинг бутун дунё корганими? Хуллас жаа акиллий болсаларинг Куперга ёрдам берларинг. Зора фойдангиз тегса.
Сизни бир гапингиз екмади. Кишлокни бир чеккасида утириб олиб.... Хайронман, инсонлар хар жойда инсон. Кишлокдами шахардами. Нима кишлокдагиларни акли етмидими бу нарсаларга. Балки улар айримлардан акллидир?
   
26 авг 21:16:08
BUHARA PFK
Зур буларди
   
26 авг 20:26:02
Jons
МЮ нинг салбий натижаларида бош айбдор Маор эмас! МЮ албатта марказий ҳимоячи олиши шарт эди. Раҳбарият кўнмади. Уларга пул ва маркетинг мухимроқ, ўйинмас, чиройли ўйнаса ва чиройли ютуқларга эришса, чиройли пуллар келишига ақли етмаётгандирда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият
ЕЧЛнинг 6-тури доирасида "Реал" ўз майдонида ЦСКАга йирик...  98
ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0 ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0
Клопп ўзининг севимли триосига ишонч билдирди.  121
РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди
Суперлиганинг якунланган мавсумида "Локомотив" шарафини...  65
ЕЧЛ. "Боруссия Д" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар ЕЧЛ. "Боруссия Д" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тур баҳслари ўтказилди.  53
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг