

"Умид қиламанки, Бензема бизга "Атлетико"га қарши ўйинда ёрдам беради, аммо биз бироз кутишимиз ва унинг ҳолатини кўришимиз керак, сабаби у ҳали ҳам умумий гуруҳ билан машғулот олиб бормаяпти.
Эртага хулосага келамиз. Аммо сизга айтмоқчиманки, тикланиш жадвалга мувофиқ бўлади", - дейди Зидан.
33 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум "қироллик клуби" таркибида Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.



