Жозе Моуриньо: “Виллаш-Боаш “Тоттенхэм”ни чемпионлик сари етаклай олади”

Narzulla Saydullayev
21 авг 2013, 16:02
“Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо, ҳозирда “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи бўлган ўзининг собиқ ёрдамчиси Андре Виллаш-Боашга катта ишонч билдираяпти.

Илгари Виллаш-Боаш Моуриньо қўл остида "Порту"да, "Челси"да ва "Интер"да ишлаган, бироқ кейинчалик якка тартибда фаолият олиб боришни истаган ва “Тоттенхэм”га бош мураббий бўлган эди.

- Виллаш-Боаш Англия чемпионлигини қўлга киритиши мумкин. У ўз ишининг устаси ва премьер-лигадаги етакчи клублардан бирини бошқариб турибди. Виллаш-Боашда катта шижоат, унинг жамоасида эса катта маблағ бор. Бу фантастик жамоа тузиш учун етарли, - Моуриньонинг сўзларини келтиради ITV.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru