Жозе Моуриньо: «Уйдаги ўйинларда Это’О энг яхши ҳужумчимиз, сафарда эса...»

Narzulla Saydullayev
3 мар 2014, 15:03
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо нима учун «Фулхэм»га қарши ўйинда (3:1) Самюэль Это’Они таркибга киритмаганини айтиб ўтди.
«Это’Онинг жароҳати йўқ. Сафардаги ўйинда катта куч билан ҳимояланаётган жамоага қарши Торресни тушуришга қарор қилдим. Қўшимча ҳужумчи сифатида Бани олдим.

Это’О асосан уйдаги ўйинларда гол урмоқда. Премьер-лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам уйдаги ўйинларда гол урмоқда.

Уйдаги ўйинларда у энг яхши ҳужумчимиз бўлиб турибди, сафардаги ўйинларда эса муаммоларга дуч келмоқда», – дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru