Жозе Моуриньо: «Астон Вилла» дурангга лойиқ эди»

Narzulla Saydullayev
22 авг 2013, 08:52
«Челси» устози Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг олдинга сурилган 3-тур ўйини доирасидаги «Астон Вилла»га қарши кечган (2:1) учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жуда қийин ўйин бўлди. Одатда «Реал» билан ўз майдонимизда осонлик билан зафар қучардик, бу ерда эса ҳаммаси бошқача. Ламбертга ўйиндан сўнг жамоаси дурангга лойиқ ўйин кўрсатганини айтдим.

«Астон Вилла» футболчилари бутун ўйин давомида курашишди. Уларда алоҳида ўйинчи бор - Бентеке. Жамоа Кристианга тўпни узатишга ҳаракат қилаверди. Бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас», – дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›