

Ҳар икки футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Жорий мавсумда Испания чемпионатида Тельо 9та учрашувда, Монтойя эса – 7та баҳсда майдонга тушди.
– Монтойя ва Тельо кўпроқ ўйнашни ҳоҳлайдими? Мен уларнинг норозилигини тушунаман, – Пике сўзларини келтиради BarcelonaFI твиттери. – Лекин бу "Барса". Агар кетишни исташса, улар учун эшик очиқ.



