Жентиле: "Месси нафақат Марадонадан, балки Роналдудан ҳам кучсиз"

Aslanov Jasurbek
12 май 2015
Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Клаудио Жентиле Диего Марадона ва Криштиану Роналдуни Лионель Месси билан солиштирди.

"Мессини Марадона каби ўйиндан узиб қўйиш керак. Яъни, унга эркин ҳаракат учун имкон бермаслик керак. Марадона маъсулиятни ўз бўйнига ола билади. Фикримга кўра, Месси сўнгги чемпионатда ўйнамади. Йўқ, ўйнамади! Марадона бир ўзи мундиал ва "Наполи" билан Италия чемпионатида ғалаба қозона олган. Устига устак, Роналду Мессидан устун деб ўйлайман" - дейди Жентиле.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com