UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Ўзбекистон кубоги: "Локомотив" ва "Насаф" ярим финалда   90 21:45Спаллетти Перишич кетмаслигини айтди  1 21:24Нўъмон Ҳасанов: “Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади”  4 21:22Рўзиқул Бердиев: “Мақсадимиз ярим финалга чиқиш эди”  3 21:12Неймар "Nike"нинг Шанхайдаги тадбирини бекор қилди  2 20:43Салихамижич: "Бавария" ЕЧЛни ютиши учун трансферларга 100 миллион евро сарфлаши шарт эмас"  3 20:15Стадиондан селфи №19 ФОТО  6 20:12"Реал" 19 ёшли бразилияликка қизиқмоқда  3 19:45Спорт. Мураббийини урган спортчи четлатилди, Истомин учинчи даврадаги ўйинини ўтказди ва бошқа хабарлар  0 19:12Роберт Левандовски: "Бавария" ишлашда давом этади"  2 18:45Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси Премьер-лига клубига ўтди  2 18:24Хайрулла Холиқов нега Лобановнинг "томи кетиб қолиши", футболимиз ва журналистикамиз ўртасидаги фарқ ҳамда бошқа мавзуларда гапирди  15 18:14"Реал" футболчиси: "Зидан мендан футболдан роҳат олишни сўради"  8 17:54Диёр Имомхўжаев: Футболни ривожлантиришнинг “ўзбек модели”? Тоже мне...  24 17:47Карим Бензема "Реал" сафида нечта гол урган?  11

03 июн 18:35
Янгиликлар

ЖЧга 9 кун қолди. Испания-1982

ФИФА овоз бериш якунларига кўра, мезбонлик Испанияга насиб қилди. 14 шаҳарда ташкил қилинди.
Бу сафар финал босқичида илк бор 24 терма жамоа иштирок этди. Ташкилотчилар мусобақа форматини тузиб чиқишда хато қилишгани сабабли мухлислар футболдан кўра кўпроқ очколар ва голларни ҳисоблаб ўтиргани билан ёдда қолди. Айниқса, ГФР ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги беллашувда бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Фақат чемпионат охирида ўтказилган Италия — Бразилия ва ГФР — Франция баҳслари мухлислар ёдида бир умрга муҳрланиб қолди.



Исроил терма жамоаси саралаш босқичини Океания жамоаларига қарши ўйин билан бошлади. УЕФА эса узоқ муддат мобайнида муҳокама қилиш билан банд бўлди. ОФК Исроилни таркибидан чиқаргани сабабли ФИФА бу давлат термасини Жанубий Америка жамоалари қаторига қўшишни ҳам истади. Охир-оқибат европаликлар сўнгги гуруҳга Исроилни қабул қилишди. Лекин бу жамоа сўнгги ўринни эгаллади.

Голландиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани кутилмаган ҳолатлардан бири бўлди.



Биринчи босқичда жамоалар 6 гуруҳда баҳс олиб боришди. Иккинчи гуруҳ босқичига олдиндан кутилган термалар йўл олишди. Шунга қарамай, Жазоирнинг ажойиб ўйини кўпчиликка маъқул келди. Агар Австрия охирги турда ГФРни қониқтирадиган натижага ўйнаб бермаганда финалда биз немисларни кўрмаган бўлардик. Германия ҳисобни Хорст Хрубешнинг аниқ зарбаси билан 10-дақиқада очгач, қолган 80 дақиқани жамоалар шунчаки тўпни бир-бирларига ошириш билан ўтказишди. Шундан кейин гуруҳ баҳсларининг сўнгги ўйинларини бир вақтда бошлаш йўлга қўйилди.



Иккинчи босқичда 12 терма 3 гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳда Польша СССРни доғда қолдирди. Иккинчи гуруҳда немислар ва французлар Испания ва Англиядан кучлироқ чиқишди. Учинчи гуруҳда эса чемпионатнинг энг ажойиб ўйинлари кузатилди. Италия Аргентинани 2:1, Бразилия эса қитъадошларини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Италия – Бразилия беллашуви гуруҳ ғолиби номини аниқлаб берарди. Ўша ўйинда Паоло Росси ҳақиқий мўъжиза яратди. У рақиб дарвозасини 3 бор нишонга олиб, “мовий гвардия” ютуғини таъминлади. Чемпионат арафасида қамоқдан чиққан Россини мундиалга олиб кетишга қарор қилган Энцо Беарзотни ўшанда кўпчилик танқид қилганди, лекин келишилган ўйинлар туфайли қамоқда ўтириб чиққан Росси миллат қаҳрамонига айланди.

Ярим финалда Италия Польшани ҳам Россининг голлари эвазига мағлуб этади. Иккинчи ярим финалда Германия Франция билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўша баҳс ЖЧлар тарихидаги энг кескин учрашувлардан бири сифатида эътироф этилади. Пенальтилар тепишда немислар омадлироқ чиқади.



Ярим финал
Польша - Италия 0:2
Голлар:
Росси, 22, 73

ГФР - Франция 3:3 (п 5:4)
Голлар
: Литтбарски, 17, Румменигге, 102, Фишер, 108 - Платини, 26 (пенальтидан), Трезор, 92, Жиресс, 98

3-ўрин учун ўйинда Польша Франциядан 3:2 ҳисобида устун келди.
3-ўрин учун
Польша - Франция 3:2
Голлар
: Шармах, 40, Майевски, 44, Купчевич, 46 - Жирар, 13, Куриоль, 72



Ҳал қилувчи финал баҳсида Италия ва Германия майдонга тушади. Биринчи бўлимда томонлар ҳисобни оча олишмайди. Иккинчи бўлимда яна Росси катта саҳнага чиқади. У дастлаб ҳисобни очади. Шундан сўнг руҳланиб кетган итальянлар Тарделли ва Альтобелли киритган тўплардан кейин амалда баҳс тақдирини ҳал этиб қўйишади. Брайтнернинг голи ҳисоб қисқартиради холос. Шу тариқа Италия терма жамоаси учинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритади.



Финал
Италия - ФРГ 3:1
Голлар
: Росси, 57, Тарделли, 69, Альтобелли, 81 - Брайтнер, 83
Италия: Зофф, Колловати, Ширеа, Жентиле, Кабрини, Ориали, Бергоми, Тарделли, Конти, Грациани (Альтобелли, 7; Каузио, 89), Росси
Германия: Шумахер, Кальтц, Штилике, К. Ферстер, Б. Ферстер, Брайтнер, Бригель, Дреммлер (Хрубеш, 62), Румменигге (Мюллер, 70), Литтбарски, Фишер

Тўпурарлар: Паоло Росси (Италия) - 6, Карл-Хайнц Румменигге (Германия) - 5, Зико (Бразилия), Збигнев Бонек (Польша) - 4тадан.

Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  110
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: