UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Виллиан "Челси"ни тарк этмоқчи эмас  0 14:47"Манчестер Юнайтед" Европа лигасидаги ғалаба учун қанча олишади?  5 14:20"Пахтакор" раҳбарияти ижарадаги футболчиларини қайтариш борасида ишга киришди  16 14:16Гинтер: "Тухель - юқори даражали мутахассис"  1 14:15Бахтиёр Сатторов "Динамо" футбол мактаби директори сифатида иш бошлади  4 13:45Силлессен: "Барселона"да биринчи рақам бўлмоқчиман ва кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  3 13:14Гонконг терма жамоаси собиқ футболчисининг 24 та қуйма олтини ва 89 минг долларини ўғирлаб кетишди  5 13:03Olamsport: Кличко яна Жошуа билан жанг қилади, бугун "Баркамол авлод" очилиш маросими ва бошқа хабарлар  3 12:43Шацких: "Киевнинг "Динамо"си учун Сёминдан кўпроқ иш қилдим деб ўйлайман"  5 12:28Игорь Таран машғулотларга қайтди  2 12:26Мората "Реал"ни тарк этишга рози бўлди  9 12:16Россия ёшлар терма жамоаси бугун тунда Ўзбекистонга келади  1 12:12Сересо: "МЮ ёки яна кимдир Гризманнинг бадал пулини тўлайди деб ўйламайман"  2 12:07Видео. Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ U-20 - Ўзбекистон U-20 5:1  4 12:06“Бухоро”га қарши ўйин чипталари эски нархда сотилади  17

10 июн 16:46
Янгиликлар

ЖЧга 2-кун қолди. Германия - 2006

Бу ўша машҳур ЖЧ. Зидан битта калла қўйиб, Матераццени учириб юборган ЖЧ.
Марокаш, ЖАР, Германия ва Англия даъвогарлик қилган мундиалда омад немисларга кулиб боқади. Германия бор-йўғи битта овоз фарқи билан ЖАРни ортда қолдиради. Шундан кейин Германия кўплаб давлатлардан овоз сотиб олди деган турли фикрлар чиқа бошлайди, аммо ФИФА якуний қарорни қабул қилиб бўлганди. ЖАРни тинчлантириш мақсадида, 2010 йилги мундиал ваъда қилинди.

Германия ЖЧни қандай қилиб қўлга киритгани бизга қоронғу, аммо немислар ЖЧни ўтказиш борасида жуда кенг кўламдаги ишларни амалга оширишган эди. Айниқса, ОАВ учун катта шароитлар яратилган мусобақада рўйхатдан ўтган журналист бепул тезюрар поезд ва шаҳар транспортларидан фойдаланиш имкониятига эга эди.

Навбатдаги ЖЧни ўзбекистонлик мухлислар алам билан кутиб олдилар. Мусобақадан аввал Зидан терма жамоанинг ЖЧдаги сўнгги ўйини, унинг футболчилик фаолиятидаги ҳам сўнггиси бўлиши ҳақида ОАВга маълум қилади.



Ангола, Гана, Кот-Д’Ивуар, Сербия ва Черногория, Того, Тринидад ва Тобаго, Украина ва Чехия (Чехия шу кунгача Чехославакия сифатида турнирда қатнашган) илк маротаба мундиалда дебют қиладилар.

Германия, Португалия, Бразилия ва Испания терма жамоалари гуруҳда максимал очко тўплайди. Якунда финалга қадар етиб борган Франция Швейцариядан кейин гуруҳда иккинчи бўлади. 1-турдаги Англия - Парагвай учрашувида Гаммара 3-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди. Бу ЖЧ тарихидаги энг тезкор автогол бўлган. Ж Корея ва Того терма жамоалари ўртасидаги ўйинда эса ташкилий қўмита жиддий хатога йўл қўяди. Улар икки маротаба корейслар мадҳиясини ижро этадилар. Португалия - Голландия ўйинида россиялик ҳакам Валентин Иванов 16та сариқ ва 4та қизил карточка кўрсатади. Бу ЖЧ тарихидаги энг қўпол ўйинлардан бири бўлган. Александр Шовковский ҳам ЖЧ тарихига киради. Швейцария билан ўйин 0:0 ҳисоби билан якунига етади. Пенальтилар сериясида Александр Шовковский дарвозаси бирон маротаба ишғол қилинмайди.




1/8 финал
Германия – Швеция 2:0
Аргентина – Мексика 2:1
Италия – Австралия 1:0
Швейцария – Украина 0:0, (0:3 пен)
Англия – Эквадор 1:0
Португалия – Голландия 1:0
Бразилия – Гана 3:0
Испания – Франция 1:3

¼ финала
Германия – Аргентина 1:1, (4:2, пен)
Италия – Украина 3:0
Англия – Португалия 0:0, (1:3, пен)
Бразилия – Франция 0:1

½ финал
Германия – Италия 0:2
Португалия – Франция 0:1

3-ўрин учун
Германия- Португалия - 3:1
Голы: Швайнштайгер, 56, 78, Пети, 60 (ўз дарвозасига) - Нуну Гомеш, 88

Италия ва Франция ўртасидаги учрашув кескин ва унутилмас вазиятларга бой бўлган. Дастлаб Малудани Матерацци қўполлик билан тўхтатгани учун белгиланган пенальтидан Зидан унумли фойдаланган. Кейин ташаббус Италия тарафига ўтган. Пирло бурчак зарбасини ижро этгач, Матерацци ҳаводаги курашда Виейрадан устун келиб, мувозанатни тиклаган. Биринчи бўлимда Тонининг икки хавфли зарбасини Тюрам ва дарвоза устуни қайтарган.

Иккинчи бўлимда устунлик французлар томонига ўтган. Анрининг 2 зарбасидан кейин Буффон бехато ўйнаган. Каннаваро ва Пирлонинг уринишларидан кейин тўп устун ёнидан майдон ташқарисига йўл олган. Шу тариқа жамоалар қўшимча бўлимларда ўйинни давом эттиришган. 99-дақиқада Рибери қулай имкониятдан тўпни ноаниқ йўллаган. 104-дақиқада эса Саньолнинг тўп оширишидан кейин Зиданнинг бош билан йўллаган зарбасини Буффон суперреакция кўрсатган ҳолда дарвоза устига чиқариб юборган. 109-дақиқада баҳсдаги ҳал қилувчи ҳодисалардан бири содир бўлган. Ўзаро тортишувдан кейин Зидан Матераццининг кўкрагига бош билан зарба беради. Тўртинчи ҳакамнинг қарори асосида Элизондо Зиданни майдондан четлатади. Хайрлашув учрашувида франциялик афсона ўйинни якунлай олмайди. Унинг кубок олдидан бошини эгганча трибуналар остига кириб кетаётган сурати финал учун энг мос таъриф деб айтиб ўтилган. Таъкидлаш лозимки, ўшанда Элизонда тўғри қарор қабул қилган.





Пенальтилар сериясида 6 йил аввал Франция Европа чемпионлигини келтирган Трезеге хатога йўл қўяди. Бу билан у тақдир олдида Италияга ўша финалдаги совринни қайтаргандир, балки. Италияликлар пенальтиларни жуда хотиржам ижро этишади ва Гроссо 5-пенальтидан гол ургач, жаҳон чемпионлигини нишонлашга тушадилар. Келишилган ўйинлар можаросида қолиб кетган юрт вакиллари бу уларга салбий таъсир қилмаслигини исботлаб қўйишади.

Финал
Италия - Франция - 1:1 (пенальтилардан 5:3)
9 июль. Берлин. "Олимпиаштадион". 69000 томошабин.
Бош ҳакам: Оразио Элизондо (Аргентина).
Италия: Буффон, Гроссо, Каннаваро, Замбротта, Матерацци, Гаттузо, Тотти (Де Росси, 61), Каморанези (Дель Пьеро, 86), Перротта (Якинта, 61), Пирло, Тони.
Бош мураббий: Марчелло Липпи.
Франция: Бартез, Абидаль, Галлас, Тюрам, Саньол, Виейра (Диарра, 56), Макелеле, Малуда, Зидан, Рибери (Трезеге, 100), Анри (Вильтор, 107).
Бош мураббий: Раймон Доменек.
Голлар: Зидан, 7-пен - 0:1. Матерацци, 19 - 1:1.
Пенальтидан урганлар: Пирло, Матерацци, Де Росси, Дель Пьеро, Гроссо - Вильтор, Абидаль, Саньол.
Пенальтидан адашган: Трезеге.

Тўпурарлар: Мирослав Клозе (Германия) – 5, Эрнан Креспо (Аргентина), Макси Родригес (Мексика), Роналдо (Бразилия), Тьерри Анри (Франция), Лукаш Подольски (Германия), Фернандо Торрес, Давид Вилья (Испания) - 3тадан.

Нодирхўжа Юлдашев ва Беҳзод Назаров
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: