ЖЧ-2014 саралаши. Африкада плей-офф иштирокчилари маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
9 сен 2013, 07:44
Кеча Африка қитъасида бўлиб ўтаётган ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида иштирок этадиган барча жамоалар аниқланди.
Камерун терма жамоаси Ливияни мағлуб этди (1:0) ва охирги бўлим плей-оффга йўлланма олди. Бу босқичга қуръа ташлаш маросими 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Плей-офф ўйинлари октябрь ва ноябрь ойларида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи босқичда иштирок этувчи жамоалар билан танишинг: Жазоир, Буркина Фасо, Кабо-Верде, Миср, Эфиопия, Гана, Нигерия, Сенегал, Кот-д′Ивуар ва Камерун.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›