UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Кокорин бу сафар ҳам майдонни "тинчгина тарк этмади"  2 01:01Хамес Родригес турмуш ўртоғи билан ажрашди  1 01:00Спорт. Истоминнинг пуллари 5 миллион доллардан ошди, Мэйвезер ва МакГрегор жиддий текширилади  0 00:45Жозеп Бартомеу: “Неймар қолишини истаймиз, аммо...”  6 00:36Европа лигаси. Саралаш босқичи. “Зенит” ва Краснодар” ғалабага эришди  0 00:29Пирло Буффоннинг гапларига қарши чиқди  7 23:53«Халл Сити» «Челси» футболчисини ижарага олди  0 23:47Наингголан “Рома”билан 2021 йилгача шартнома имзолади  0 23:29Жерар Пике ФИФА президенти бўлганида қандай ўзгаришларга қўл уришини айтди  6 23:08“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото)  12 22:53Муслера “Галатасарой” билан шартномани узайтирди  0 22:31Моуриньо Лукакунинг трансфери ҳақида гапирди  8 21:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 21:43Миржалол Қосимов: "Футболчиларга "Бунёдкор"нинг логотипидаги юлдуз қаердан пайдо бўлиб қолганини тушунтириш орқали уларни ўзгартирдим"  41 21:38Вадим Абрамов: "Телефонимни мусиқаси нега алмашмайди? Йўқолганида тезда топиш учун"  23

13 июн 18:47
Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Жанубий Корея

Жаҳон чемпионати "H" гуруҳи вакили Жанубий Корея ҳақида тўхталиб ўтамиз.


Корея терма жамоаси Осиёнинг энг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади. Жанубий Корея ўз тарихида илк бор 1954 йилда Швейцарияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Биринчи чемпионатда Корея барча ўйинда мағлубиятга учраб, ўз юртига қайтишга мажбур бўлган. Шундан кейин жамоа 32 йил мобайнида энг йирик мусобақада иштирок этмай келди. Бу давр мобайнида Корея бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Жамоа Осиёда ҳақиқий етакчига айланди. Осиё минтақасидан энг кўп жаҳон чемпионатларида қатнашган жамоа айнан Жанубий Корея ҳисобланади. Кореяликлар 1986 йилдан буён узлуксиз мундиал иштирокчисига айланиб келишмоқда. Бу борада улар анча тажрибали жамоа саналишади.
2002 йилги мундиал айнан Жанубий Корея ва Япония ўтказилган эди. Шу мусобақада Корея ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган. Улар ярим финал босқичигача етиб боришган. Ярим финалгача Испания ва Италия каби жамоаларни мағлуб этилишида "ҳакамлар"нинг хизматлари беқиёс бўлганлиги аниқ.
Кейинги Германия бўлиб ўтган чемпионатда Корея гуруҳ босқичида қолиб кетганди. ЖАРдаги чемпионатда эса улар нисбатан яхши натижага эришишди. Жамоа гуруҳ босқичини муваффақиятли тугатиб, нимчорак финалга йўл олишганди. Лекин уларга Уругвай қаршилигини енгиш насиб этмаган ва ЖАРдаги юришларини 1/8 босқичида тўхтатишга тўғри келган.


Жанубий Корея учун Бразилиядаги мундиал тўққизинчиси ҳисобланади.
Улар шу кунгача мундиалда жами 24 ўйин ўтказишган. Шуларнинг 4 тасида ғалаба қозонишган, 7 ўйинда дуранг қайд этилган ва 13 баҳсда имконият бой берилган. Тўплар нисбати: 22-53.

Жанубий Корея таркибида бир қатор Европанинг кучли чемпионатларида ҳаракат қилаётган футболчилар бор. Сон Хин Мин, Гу Чжа Чхоль, Ки Сон Ен, Ли Чун Юн каби тажрибали ўйинчилар мавжуд.

Жанубий Корея ушбу гуруҳдаги рақиблари билан плэй-оффга чиқиш учун кураш олиб боради.



Жанубий Корея терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил
: 1948

Минтақаси
: ОФК

Бош мураббий
: Хон Мён Бо

Жамоа сардори
: Квак Тхе Хви

Энг кўп ўйнаган футболчи
: Хон Мён Бо (136 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Чха Бом Гин (55 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 54

Илк ўйин
: Жанубий Корея - Мексика 5:3 (1948 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Жанубий Корея - Непал 16:0 (2003 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Швеция - Жанубий Корея 12:0 (1948 йил)

Эришган ютуқлари
:
Осиё чемпиони: (1956, 1960)



Жанубий Корея терма жамоасининг якуний таркиби:

Дарвозабонлар
: Чон Сон Рен («Самсунг Блювингс»), Ким Сын Гю («Ульсан Хендай»), Ли Бом Ен («Пусан Парк»)

Ҳимоячилар
: Хон Чжин Хо («Аугсбург»), Хван Сок Хо («Санфречче Хиросима»), Ким Чхан Су («Касива Рейсол»), Ким Чжин Су («Албирекс Ниигата»), Ким Юн Гвон («Гуанчжоу Эвергранд»), Квак Тхэ Хви («Аль-Хилаль»), Ли Юн («Ульсан Хендай»), Юн Сук Ен («Куинз Парк Рейнджерс»)

Ярим ҳимоячилар: Ха Дэ Сун («Бэйцзин Гоань»), Ан Гук Ен («Касива Рейсол»), Ким Бо Ген («Кардифф»), Ли Чун Юн («Болтон»), Пак Чжон Ву («Гуанчжоу Эвергранд»), Сон Хин Мин («Байер»), Чжи Дон Вон («Аугсбург»), Ки Сон Ен («Сандерленд»)

Ҳужумчилар
: Ким Шин Вук («Ульсан Хендай»), Гу Чжа Чхоль («Майнц»), Ли Ген Хо («Санджу Санму»), Пак Чу Юн («Уотфорд»).

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  97
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: