
Ташкилот расмий сайтининг хабарига кўра, 24 соат ичида 2,3 миллионта ариза келиб тушган. Энг кўп қизиқиш очилиш ўйини ва финал учрашувига бўлмоқда. Чипталар учун 10 октябрь кунига қадар ариза қолдириш мумкин, шундан сўнг даъвогарлар ўртасида лоторея ўтказилиб бахтлилар чипта соҳибига айланадилар.