
"Ўйин тенг курашлар остида кечди. Бу баҳс мухлисларбоп ўтди. Бизларга омад етишмади. Жамоамиз ҳаракат қилди. Бироқ ўйин сўнггида яна ғалабани қўлдан чиқариб қўйдик. Хатолар устида ишлаймиз ва муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? "Олмалиқ" ўртамиёна жамоа. Уларни жа кучли деб ҳам бўлмайди. Шунга яраша биз ҳам тенгма-тенг ўйнадик. Бу жамоанинг футболчилари маҳорат бобида бошқалардан қолишмайди", - деб ўз фикрларини якунлади "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвонов.
Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.