"Ювентус"нинг икки футболчиси Италия Суперкубоги учун ўйинда иштирок этмаслиги мумкин

Narzulla Saydullayev
9 авг 2017, 10:02
Хуан Куадрадо Италия Суперкубоги доирасидаги "Лацио"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Колумбиялик футболчи машғулотни охирига етказа олмади. Уни ўнг оёғидаги жароҳат безовта қилмоқда.

Марко Пьяца ҳам кеча жамоадан алоҳида тарзда машғулот ўтказди. Суперкубок ўйини 13 август куни Римда бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia