UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Реал"да ҳамма нарса ўзгар... Тўхтанг. "Реал"га нима бўляпти?  0 22:45Компани ўйин кунлари мураббийлик вазифасини бажармайди, "Андерлехт" 4 турдан сўнг 2 очко тўплади  0 22:20Франк Рибери: "Фиорентина"га ёрдам бериш учун келдим, Роналду билан рақобатлашиш учун эмас"  10 21:55Сарри "Ювентус"нинг А Сериядаги дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборади  3 21:25Ракитич "Барселона"да қолади  5 21:02Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади  68 21:00Нико Ковач: "Коутиньо – жаҳон даражасидаги футболчи ва жуда камтар йигит"  3 20:53Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва "Пахтакор" ярим финалда  250 20:35Лукаку МЮга қандай ўтганини айтиб берди  0 20:15"Ливерпуль" "Энфильд" стадиони сиғимини кенгайртириш учун ҳаракатни бошлади  7 20:06Денисов, Ашурматов, Рашидов ва бошқалар Купернинг "қора рўйхати"дами?!  35 19:50Расман: Такефусо Кубо ЛаЛига дебютанти футболчисига айланди  4 19:25"Реал" вакиллари Парижда Неймарнинг трансфери бўйича ПСЖ билан музокара ўтказмоқда  21 18:57Пепе Рейна "Реал"га ўтиши мумкин  3 18:35Россиялик ўйинчи А Серия клубига ўтиши мумкин  1

"Ювентус"нинг 10-рақамли маэстроси - Дель Пьеро! Янгиликлар

"Ювентус"нинг 10-рақамли маэстроси - Дель Пьеро!

Италиялик машҳур собиқ футболчи Алессандро Дель Пьеро ҳақида маълумотлар берамиз.

Алессандро Дель Пьеро (Alessandro Del Piero) 1974 йилнинг 9 ноябрида Италияда туғилган. Ўз вақтида ҳужумчи сифатида ўйнаган. Фаолиятининг асосий қисмини “Ювентус”да ўтказган. 19 йил давомида Турин клуби шарафини ҳимоя қилган. Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Алессандро Дель Пьеро Италия футболининг афсоналаридан бири ҳисобланади. Чап қанот ҳужумчисига қарши ўйнаган рақиб ҳимоячиларига хеч қачон осон бўлмаган.

Барчаси у 7 ёшга тўлганда бошланган. Онаси уни маҳаллий “Сенвендимеаанто" жамоаси футбол мактабига олиб боради. 13 ёшида эса “Падова” футболчисига айланган. Аввалига барчаси қийин бўлган. Вақт ўтган сари эса унинг ишлари юришиб кета бошлаган. Дель Пьеро ёшлигидан энг зўри бўлишга интиларди. Футбол ўйинларини томоша қилиб, Платинининг ўйинларини диққат билан кузатарди. Кейин эса машғулотларда унинг ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қиларди.

Ёш истеъдод соҳибининг ўйинлари Италия футболи грандларининг диққатини тортмай қолмади. 1993 йилда “Ювентус” ва “Милан” каби жамоалар футболчига қизиқиб қолдилар ва Дель Пьеро борасида таклиф билан чиқдилар. “Падова” раҳбарияти танловни футболчининг ўзига қўйиб берди ва якунда Дель Пьеро 2 миллион евро эвазига туринликлар сафига бориб қўшилади.
Ёшлар жамоаси сафидаги ўйинлардан сўнг ниҳоят футболчи А Серияда дебют қилди. Бу 1993 йилнинг 12 сентябрига тўғри келган. Ўшанда “Ювентус” “Фожи”га қарши ўйинда 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этганди. “Реджина”га қарши кейинги ўйинда Дель Пьеро жамоа сафидаги илк голини киритишга муваффақ бўлган. 28-турда “Парма”га қарши ўйинда эса футболчи илк марта бошланғич таркибда майдонга тушган ва хет-трик муаллифига айланган.
1994/95 йилги мавсум эса футболчи ҳаётидаги муҳим мавсумлардан бўлди: ўшанда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритган футболчи клуби билан илк маротаба Скудеттони қўлга киритади.
22 ёшлигида Дель Пьеро қонунга биноан қуролли кучлар сафида ҳизмат қилиш учун жўнаб кетади. Ўша йили Чемпионлар Лигаси соврини қўлга киритилади. Бироз ўтиб қитъалараро кубок соҳибига айланади. Ўшанда финал баҳсида “Ривер Плейт” мағлуб этилган, Дель Пьеро эса финалнинг энг яхши ўйинчиси сифатида “Тойота соврини”га эга чиққан. Келасийили эса у Италиянинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, “Олтин тўп” учун курашда номзодлар орасидан ўрин олган.



1997 йилнинг 23 февралида “Ювентус” сафида 50-голини киритган. Бироз вақт ўтиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига ҳам айланишга муваффақ бўлган.
1998/99 йилги мавсумда 8 ноябрда “Удинезе”га қарши ўйиннинг 92-дақиқасида жароҳат олади. АҚШлик шифокорлар қўл остида давом этган 9 ойни футболчи майдондан ташқарида ўтказиб юборган.

2001/02 йилги мавсумда эса рақиблар дарвозасига 21 та гол киритди. Мавсум сўнггида эса сардорлик боғичини унга ишониб топширишади.
2002/03 йилги мавсумни эса ўзига ҳос сермаҳсуллик билан бошлаган. Дастлабки 7 та ўйинда 10 та гол. Ўша йилги ЕЧЛ финалида эса “Ювентус” пенальтилар сериясида “Милан”га имкониятни бой бериб қўяди.
2005 йил эса Дель Пьеро – Трезеге тандемининг сермаҳсул ўйинлари билан ёдда қолган.


Б Сериядаги мавсум

“Ювентус”нинг қуйи лигага равона бўлиши жамоа таркибида сезиларли ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди.
Туринликлар Б Сериядаги мавсумни 17 очколик жарима билан бошладилар. 2006 йилнинг 16 сентябрида Алекс фаолиятидаги 500-голини киритган (шулардан 486 таси “Ювентус”да, 14 таси “Падова”да). Мавсум  давомида 20 та гол билан Б Серия тўпурари бўлган.

2008 йилда Италияда йил спортчиси деб топилган.
2011 йилнинг октябрида “Ювентус” президенти Андреа Аньелли 2011/12 йилги  мавсум Алессандро учун “Юве” сафидаги сўнгги мавсум бўлишини маълум қилди.
Келаси йил 30 июнь куни эса футболчи мухлисларга миннатдорчилик билдирган ҳолда “Ювентус”дан кетаётганини маълум қилди.


"Сидней"

Шу тариқа, эркин агентга айланган футболчи трансфер ойнасининг сўнгги кунида “Сидней” сафига бориб қўшилган. 2012 йилнинг 5 сентябрида клуб билан икки йиллик шартномага имзо чеккан. Орадан бир ой ўтиб эса янги жамоаси сафида илк маротаба майдонга тушган. Алекс “Сидней” сафида ҳам 10-рақамда ўйнаган.




“Дели Динамос”

2014 йилнинг 28 августида Ҳиндистоннинг “Дели Динамос” жамоаси билан 4 ойлик шартнома имзоланади.
2015 йилнинг октябрида клубсиз юрган футболчи фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди ва мураббийлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи эканлигини маълум қилди.


Терма жамоа

Дель Пьеро Италия терма жамоаси сафида илк маротаба 1995 йилда дебют қилган.
Евро-2000 ўйинларида Дель Пьеро Италия терма жамоасининг кумуш медални қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшган.
Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006да эса қаҳрамонимиз терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.




Эришган ютуқлари:

“Ювентус”


Италия Чемпиони (6): 1994/95, 1996/97, 1997/98, 2001/02, 2002/03, (2004/05, 2005/2006[nb 5]), 2011/12.
Италия Б Серияси чемпиони: 2006/07
Италия Кубоги соҳиби: 1994/95
Италия Суперкубоги соҳиби: (4): 1995/96, 1996/97, 2001/02, 2002/03
ЕЧЛ соҳиби: 1995/96
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 1996
Интертото Кубоги соҳиби: 1999
Қитъалараро Кубок соҳиби: 1996


Италия терма жамоаси

Жаҳон Чемпиони: 2006
Европа вице-чемпиони: 2000
Европа чемпиони (u-21): 1994, 1996.

Шахсий совринлари:

ЕЧЛ тўпурари: 1998
Италия А Серияси тўпурари: 2007/08
Италиянинг энг яхши футболчиси: 1998, 2008.
Италиянинг энг яхши спортчиси: 2008
“ФИФА100” рўйхатига кирган
Австралия чемпионатининг энг яхши футболчиси: 2013


Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг