"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти

Alisher
22 июл 2024, 01:25
"Ювентус" ўз форварди Кенан Йилдизни қўйиб юбормоқчи эмас.

"Кекса синьора" 19 ёшли Йилдизнинг трансфери борасида "Челси"нинг таклифини рад этди. "Ювентус" форварди билан юқори маош таклиф қилган ҳолда узоқ муддатли шартнома тузмоқчи ва у билан музокаралар олиб бормоқда.

Турк футболчиси ўтган мавсум "Ювентус" сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport