“Ювентус” Видаль ҳамда Погба билан шартномани узайтириш ниятида

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013, 20:10
“Ювентус” клубининг бош менежери Жузеппе Маротта, яқин кунларда клуб ярим ҳимоячилар Артуро Видаль ва Пол Погба билан шартномани узайтириш ниятида эканлигини таъкидлади.

“Видаль билан шартнома узайтиришдан олдин кичик муаммолар бўйича келишиб олиш керак. Бошқа клублардан тушаётган таклифларга қарамай, у жамоани тарк этмоқчи эмас. Биз ҳам уни қолишини истаяпмиз. Яқин кунларда Видаль ҳамда Погбанинг янги шартномаси ҳақида расмий хабар берамиз”.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru