

Журналист Альфредо Педулла маълумотларига кўра, туринликлар 25 ёшли вингер учун 15 миллион фунт (тахминан 17,3 миллион евро) таклиф қилди. "Манчестер Юнайтед" эса 25 миллион евро сўрамоқда.
Хабарларга кўра, "Ювентус" аллақачон Санчо ҳамда унинг атрофидагилар билан келишувга эришган ва келишувни якунлаш учун фақат МЮ билан келишиб олиш қолган.
Ўтган мавсумда Жейдон "Челси"да ижара асосида ўйнади. У барча турнирларда 42 ўйинда 5 та гол уриб, 10 та голли узатма берди.



