"Ювентус" - "Монако" учрашувини ким бошқаради?

Aslanov Jasurbek
7 май 2017, 19:45
"Ювентус" ва "Монако" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Ушбу учрашувни Бьорн Куйперс бошчилигидаги голландиялик ҳакамлар бошқариб боради.

Жорий мавсум Куйперс "Ювентус" иштирокидаги "Лион" (1:1) ва "Барселона"га (0:0) қарши ўйинларда ишлаган. Ҳамда у "Монако" иштирокидаги "Тоттенхэм"га (2:1) қарши ўйинни бошқарди.

"Ювентус" биринчи баҳсда "Монако"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com