"Ювентус" икки афсонаси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
29 июн 2020, 19:42
"Ювентус" матбуот хизмати Жанлуижжи Буффон ва Жоржо Кьеллини билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Янги келишув келаси мавсумнинг якунига қадар давом этади. Буффон 2001-2018 йиллар давомида туринликлар таркибида ўйнаб, бир мавсумлик ПСЖдаги "танаффус"дан сўнг яна "Юве"га қайтганди. Ушбу мавсумда 42 ёшли голкипер Италия чемпионатида 7 ўйинда қатнашди.

Кьеллини эса 2005 йилда "Фиорентина"дан ўтганди. Жиддий жароҳати сабабли 35 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда А Сериянинг атиги 3 ўйинида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›