"Ювентус" етакчилари клуб қароргоҳига қайтишди

18 ноя 2014, 23:35
Италия терма жамоаси аъзолари ва Швейцария ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер клуб ихтиёрига келишди.
Жанлуижи Буффон, Клаудио Маркизио, Жоржио Кьеллини ва Штефан Лихтштайнер каби футболчилар ўз терма жамоалари йиғинидан туринликлар сафига келиб қўшилишди ва машғулотларни давом эттиришмоқда.

Терма жамоалар ўртоқлик ўйинларидан сўнг бошқа футболчилар ҳам сафга қўшилишади.

Манба: soccer.ru