"Ювентус" Данило борасида "Реал" билан музокара ўтказди

Aslanov Jasurbek
22 июн 2017
Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" билан "қаймоқранглилар" ҳимоячиси Данило борасида музокара ўтказди.

Олдинроқ "кекса синьора" вакиллари бразилияликлик агенти билан суҳбатлашган эди. Энди бьянконери ходимлари "Қироллик клуби"нинг мақсадлари билан қизиқишмоқчи. Данило агентлари ҳозирча "Ювентус" расмий таклиф юбормаганини маълум қилишмоқда.

Маълумотларга кўра, "Реал" Данило учун камида 30 млн. евро талаб қилади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Cope