"Ювентус" А Серия рекордини такрорлади

Италия чемпионатининг 38-турида "Ювентус" "Сампдория"га (5:0) қарши учрашувда ўз дарвозасини "қуруқ" сақлашга эришди.


Бу эса "Ювентус"нинг мавсумдаги 22-қуруқ ўйини бўлди ва туринликлар қуруқ ўйин ўтказиш бўйича А Серия рекордини такрорлашди.

Бу рекордни биринчи бўлиб "Милан" жамоаси 1993/1994 йилги мавсумда қайд этганди. "Ювентус" жамоаси эса 2013/2014 йилги мавсумда ушбу рекордни такрорлаганди. Ушбу мавсумда ҳам туринликлар 22 беллашувда ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишмади ва яна бир марта рекордни қайтаришди.


Manba: La Gazzetta dello Sport