“Ювентус” 88 йил ичида илк марта мавсумни кетма-кет 7 та ғалаба билан бошлади

27 сен 2018, 09:10
Туринликлар кеча Италия А Сериясининг 6-турида “Болонья” устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Бу орқали жамоанинг мавсумдаги ғалабалари сони 7 та га етди.А Серияда кетма-кет 6 та ғалаба, ЕЧЛда эса 1 та ғалаба.

Шу тариқа жамоа 88 йил ичида (1930/31 йилги мавсумдан бери) илк марта мавсумни қаторасига 7 ғалаба билан бошлади.

Жамоанинг тўплар нисбати эса 15:4 ни ташкил этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta