UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0

Юрий Вернидуб - Яхшибоев ҳақида: "Барча мураббийлар шундай савияли футболчилари бўлишини истайди" Янгиликлар

Юрий Вернидуб - Яхшибоев ҳақида: "Барча мураббийлар шундай савияли футболчилари бўлишини истайди"

Солигорскнинг "Шахтёр" бош мураббийи Юрий Вернидуб чемпионатнинг 17-тури доирасида "Городея" устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинда ҳақли ғалабага эришдик. Жамоам яхши тезлик намойиш қилди. Ҳа, учта гол уриб, танаффусга чиқиб кетиб, иккинчи бўлимга қайтганингда бўшашиш бор гап. Шунинг учун ҳам футболчиларга ўзларини йиғиб олган ҳолда майдонга чиқишини талаб қилгандим. Бўлиб туради. Асосийси, йигитлар ўзларини тиклаб олишди ва тўртинчисини ҳам уриб, ўйин тақдирини ҳал қилишди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Йўл ҳали олис. Ҳар бир ўйинга юқори даражада тайёрланиб, мақсад сари интилиш керак.

- Лисакович борасида кўплаб миш-мишлар янгради.
- Келинг, бу мавзуни ёпамиз. Йўқ нарсани гапирмайман, у жамоамиз таркибида ўйнамоқда.

- Таркибда янгилар кўп: Яхшибоев, Соловей, Лукашевич. Демак, таркибдан кимдир кетиши мумкин.
- Ҳозирда таркибда бор футболчиларнинг барчаси билан шартномамиз бор. Шу сабабли бу савол менинг манзилимга бўлмаслиги керак. Мен ўйин ҳақидаги саволга жавоб бераман.

- Артём Архиповнинг стартдаги илк ўйини, Яхшибоевнинг дебюти... Буни қандай баҳолайсиз?
- Янги футболчилар жамоа даражасида эканлигидан хурсандман. Улар ҳужум планида жуда яхши кучайиш бўлди. Барча мураббийлар шундай савияли футболчилар қўл остида ўйнашини истайди, деб ўйлайман.

- Яхшибоев ва Лисакович тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилишмоқда. Хўш, пенальтини ким тепади?
- Бизда ягона принцип бор: биз - жамоамиз. Жамоадаги барча юлдуз. Виталий пенальтидан гол уриб келаётган экан, у давом эттиради. Умуман олганда мен ҳар бир ўйиндан олдин футболчиларга пенальтиларни ким тепишини айтиб ўтаман. Агар ўзини яхши ҳис қилса, Иванович ҳам пенальтини тепаверади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика