
"Жуда муҳим ўйин эди, шогирдларим бу ўйинга жуда жиддий тарзда тайёрланишганди. Баҳс бошида устунлик бизда эди, аммо охирида анча қийин бўлди. Бугун асосий мақсад чиройли ўйин кўрсатиш эмас, натижага эришиш ўта муҳим эди. Вилоят, шаҳар ва мухлислар учун олий лигада қолиш биринчи ўринда эди. "Гулистон" биринчи даврани ажойиб ўтказганди, иккинчи даврада эса молиявий муаммолар туфайли пастга шўнғиди. Бизни клубда пул йўқ деган хабарлар нотўғри эди, мен бундай демаганман. Агар жамоада пул бўлмаганида бу ерга келмаган бўлардим", - дейди Юрий Лукин.