Юрген Клопп мунтазам кузатиб борадиган жамоалар номини маълум қилди

26 апр 2019, 20:33
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп бўш вақтида қайси клублар ўйинини томоша қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бўш вақтим бўлди дегунча "Боруссия Дортмунд" ўйини кўришни севаман. Ҳалигача шу клуб билан алоқадаман. Яна 3 та жамоани айтишим мумкин. Булар: "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Тоттенхэм". Ҳар доим ушбу клублар ўйинини кузатишни ёқтираман.

Шунингдек, "Вердер" ва "Майнц" ўйинларини кўраман. Жамоа Сандро Шварц қўлостида яхши ўйнамоқда", - дейди Клопп. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›