

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Twitter'да маълум қилди.
Манбага кўра, “Челси” раҳбарияти айнан немис мураббийини жамоани бошқаришда асосий даъвогар сифатида кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча “Челси” Грем Поттерни бош мураббий лавозимидан озод этганини эълон қилди.
“Челси” айни дамда АПЛда 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 28 учрашувдан сўнг 38 очко жамғарган.



