UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  2 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1

“Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Лабса”ни йирик мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Лабса”ни йирик мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 21-турида “Ёзёвон лочинлари” клуби ўз мухлислари қаршисида “Лабса” клубини қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкорликни оширишган бўлсада, ўз навбатида “Лабса” жамоаси аъзолари ушбу учрашувга шунчаки узоқ йўл босиб келишмаганликларни исботлашди. Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида ўтди. Ўйин гоҳ майдон марказида, гоҳ ҳар икки жамоа жарима майдонида кечди. Шундай вазиятларнинг бирида мезбонларнинг тажрибали футболчиси Шахбоз Абдурахмонов меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин меҳмонлар дарвозабони чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди. Шундан сўнг “Лабса” футболчилари қарши ҳужум ташкил этдилар. Мезбонлар ўз жарима майдонлари ёнгинасида меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси Бахром Нарзуллаевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва учрашув бош ҳаками Давронбек Акмалов жарима тўпи белгилади. Жарима тўпидан тепилган зарбани ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган мезбонлар футболчиси Абдулазиз Жўрабоев қайтарди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб бир оз майдон эгаларининг устунлиги кўзга ташлана бошлади. 

Мана шундай вазиятда ёзёвонлик футболчиларга ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима тўпини Шаҳбоз Абдураҳмонов ажойиб зарба билан ижро этди, зарбани меҳмонлар посбони Шахзодбек Шамсиддинов маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Шундан сўнг яна майдон эгалари “Ёзёвон-Лочинлари” футболчилари кетма-кет ҳужум уюштиришни бошладилар. Биринчи бўлим сўнги қисмида, аниқроғи учрашувнинг 39-дақиқасида мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси, жамоа тўпурари Абдулазиз Жўрабоев меҳмонлар дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очди. Голдан руҳланган ёзёвонликлар ҳужумкорликни оширдилар. Шу куни мезбонлар сафига янги келиб қўшилган Ҳошимбек Шокиров ўзининг майдондаги ажойиб ҳаракатлари билан яққол ажралиб турди.    Тайм сўнгида ҳар икки жамоа ҳужумкорликни оширган бўлсаларда, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Биринчи бўлим майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.    


Иккинчи бўлим бошида учрашувда меҳмонларнинг устунлиги кўзга ташлана бошлади. Танаффусда бош мураббийдан тегишли кўрсатмаларни олиб майдонга  тушган “Лабса” футболчилари ҳужумкорликни оширишди. Лекин меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумлари наф келтирмади. Майдон эгалари рақиб ҳужумларини совуққонлик билан қайтариб қолдилар. Рақибнинг ҳужумларидан унумли фойдаланган ёзёвонликлар қарши ҳужумда яна бир бор меҳмонлар дарвозасини ишғол этдилар. Жамоавий ҳужум асосида ташкил этилган ҳужумга мезбонлар футболчиси Мқсадбек Ибрагимов якуний нуқтани қўйди. Унинг ерлатиб берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтара олмади, ҳисоб 2:0. Иккинчи бўлим сўнгига келиб ёзёвонликлар бош мураббийи Салимжон Зокиров майдонга ёш футболчиларни туширди. Бу ўз навбатида самарасини берди, Абдулазиз Жўрабоев ўрнига майдонга тушган жамоанинг ёш футболчиси Амирбек Нурматов иккинчи тайм якунида ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Шу тариқа “Ёзёвон-Лочинлари” ўз майдонида “Лабса” клубини йирик 3:0 ҳисобида таслим этди.

 Про-Лига
21-тур
“Ёзёвон-Лочинлари” – “Лабса” – 3:0 (1:0)  
Ҳакамлар:
Д.Акмалов, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов.
Назоратчи – Файзулло Ҳасанов.
Комиссар – Азизбек Эргашев.
Голлар: Абдулазиз Жўрабоев 39, - 1:0. Мақсадбек Ибрагимов  51, - 2:0. Амирбек Нурматов 89, - 3:0.
"Ёзёвон": 11.Жасур Абдуллаев, 3.Жасур Отажонов, 6.Бунёдбек Абдуманнонов, 7.Зоҳид Исмоилов, 8.Алишер Файзуллаев, 10.Шаҳбоз Абдураҳмонов (15.Адҳам Аҳмаджонов 62 ), 11. Ҳошимбек Шокиров (30. Шукурилло Абдуғаниев 67) 13. Зокир Нурматов, 17. Мақсад Ибрагимов (5, Сардор Солиев 89 ), 19. Каримберди Мамадалиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев (4.Амирбек Нурматов 77).
Захира: 44. Аброр Каримов, 2. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 18.Маъмурбек Қосимов.
“Лабса”: 1. Шаҳзод Шамсиддинов, 8. Саиджон Ашуров, 14. Комил Самиев (6. Жасур Сайлиев 46, 2. Акобир Воҳидов, ), 18. Суҳроб Қобилов, 19. Баҳром Нарзуллаев (17. Шаҳзод Бешимов 65), 20. Нозимжон Ашуров (28. Элшод Дилмуродов 46), 22.Бекзод Саидов, 23. Жавоҳир Шодмонов, 24. Тўлқин Умаров, 25. Саиддостон Фозилов, 26. Ислом Холиқов.
Захира: 4. Ойбек Бобоев.
Огоҳлантиришлар: Ҳошимбек Шокиров 53, Саиддостон Фозилов 66, Жасурбек Отахонов 72, Тўлқинжон Умаров 72.  


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика