UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

“Ёзёвон-Лочинлари” - “Ифтихор”: Фарғона вилояти дербиси ҳақида Янгиликлар

“Ёзёвон-Лочинлари” - “Ифтихор”: Фарғона вилояти дербиси ҳақида

Про-Лиганинг 33-турида “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси ўз майдонида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоасини қабул қилди.

                                 

Учрашувга тайёргарлик
Фарғона вилояти дербилари қайси чемпионатда бўлсин, шиддатли, беллашувларга бой тарзда кечади. Буни яхши англаб турган Ёзёвон туманининг “Ёзёвон-Лочинлари” ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи васийлигидаги Олтиариқ туманининг “Ифтихор” клублари Про-Лига 33-турига алоҳида ёндашув билан тайёргарлик кўрдилар. Ҳар икки жамоа матбуот хизмати мазкур дербига тайёргарлик ва унинг қанчалик аҳамиятли эканлиги ҳақида интернет саҳифаларида кўплаб маълумотлар бериб боришди. Шунингдек учрашувга жамоаларнинг тайёргарликлари ҳам доимгидан ўзгача, юқори савияда ташкил этилди.


                               

Биринчи бўлим ҳақида
Учрашувнинг биринчи бўлими дастлабки дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Илк дақиқалардан шиддатли ўйин кўрсатаётган меҳмонлар учрашувнинг 9-дақиқасига келиб, мезбонлар дарвозаси яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Тажрибали футболчи Акмал Холматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дастлаб мезбонлар ҳимоячисига тегди ва ўз йўналишини ўзгартириб, хавфли кўриниш ҳосил қилди.  Ушбу вазиятда Акмал Холматовнинг жарима зарбасини  қай даражада йўллай олиши ҳақида етарли маълумотга эга бўлган ёзёвонликлар посбони Жасур Абдуллаев ўз ҳушёрлигини намойиш этиб, тўпни эгаллаб олди. Шундан сўнг мезбонлар рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кетма-кет ҳужумлар уюштирилар. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси Алишер Файзуллаев чамаси 35 метрлардан рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси бир оз ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида ёзвонликлар таркибида мажбурий ўзгариш юз берди, эндигина жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтган Бунёдбек Абдуманнонов оёғида оғриқ сезгани туфайли унинг ўрнига 70-рақамда Абдулазиз Жўрабоев туширилди.    

Биринчи бўлимнинг 17-дақиқасига келиб, мезбонлар футболчиси Шахбозбек Абдураимов “Ифтихор”дарвозасига гол киритганди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этиб, голни инобатга олмади. Шунданг сўнг дастлаб ёзвонликлар сардори Зоҳид Исмоиловда, мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимовларда жуда қулай имконият юзага келганди, лекин ушбу вазиятларда улар томонидан йўлланган зарбаларга аниқлик етишмади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур вазиятда Мақсадбек Ибрагимов рақибнинг бўш қолган дарвозасига тўпни аниқ йўллай олмади. Қизиқарли кечаётган беллашувнинг биринчи бўлимида жамоаларда гол киритиш учун кўплаб имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар ишғол этилмади. Биринчи бўлим шу тариқа 0:0 ҳисобида якунига етди.


                                           

Иккинчи бўлим ҳақида          
Иккинчи бўлим бошиданоқ жамоалар ҳужумкорликни янада оширдилар. Фарғона вилоят дербисини майдондан кузатиш учун келган мухлислар ниҳоят иккинчи бўлим бошида, аниқроғи учрашувнинг 47-дақиқасида гол кўришга муваффақ бўлдилар. “Ёзёвон-Лочинлари” сардори Зоҳидбек Исмоилов тўпурарлик салоҳиятни намойиш этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 1:0. Голдан руҳланган ёзёвонликлар яна олдинга ташланишди. Мезбонларнинг ҳужумга берилиб кетганлигидан қарши ҳужумда унумли фойдаланган “Ифтихор” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Меҳмонлар футболчиси Шуҳрат Ўринбоевнинг рақиб дарвозаси томон йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисоб тенглашди, 1:1.

Иккинчи бўлимда ўйиннинг аҳамиятини ҳис этиб турган мезбонлар бутун жамоа бўлиб кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Бир неча бор тепилган бурчак тўплари, жарима зарбалари ёзёвонликларга наф келтирмади. Аксинча учрашувнинг 86-дақиқасида келиб меҳмонларнинг тажрибали футболчиси Акмал Холматов, мезбонлар дарвозасини ишғол этиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди, 1:2.

Шундан сўнг мезбонлар, “Ёзёвон-Лочинлари” футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, наф келтирмади. Учрашув шу тариқа меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тамомланди.    


   
ПРО-лига
33-тур
“Ёзёвон-Лочинлари” - “Ифтихор”  1:2 (0:0)
Голлар
Зоҳидбек Исмоилов (1:0), Шуҳрат Ўринбоев (1:1), Акмал Холматов (1:2).
Ҳакамлар: О.Толибжонов, О.Умаров, Ҳ.Худойбердиев.
Заҳирадаги ҳакам: Муҳаммадсултон Фозилов.
Назоратчи – Файзулло Ҳасанов.
Комиссар – Б.Мирзаев

«Ёзёвон»: 1. Жасур Абдуллаев, 2. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 6. Бунёдбек Абдуманнонов, 7. Зоҳидбек Исмоилов, 8. Алишер Файзуллаев, 10. Шахбозбек Абдурахмонов, 14. Шахбозбек Абдураимов, 17. Мақсадбек Ибрагимов, 18. Зокиржон Нурматов, 19.Каримберди  Мамадалиев,  20. Маъмурбек Қосимов.
Захира: 44. Аброржон Каримов, 9. Аслиддин Алолиддинов, 11.Сардорбек Солиев, 15. Адҳамжон Аҳмаджонов, 70. Абдулазиз Жўрабоев, 77. Иззатилло Юлдашев.
«Ифтихор»: 30. Жавоҳир Қурбоналиев, 5.Юрсинали Топволдиев,  8. Акмал Холматов, 13. Умид Матмусаев, 14. Мухиддин Юсупов, 17. Нурилло Мирзажонов, 19. Шуҳрат Ўринбоев, 23. Шохруҳ Юлдашев, 25. Илҳом Алибоев, 77. Саид Абдужабборов, 90. Ғиёсжон Турсунов.
Захира: 16.Хуршид Муҳаммадов, 4. Асрорбек Тиллаволдиев, 9. Асадбек Комилов, 21. Шерзоджон Муҳамаджонов, 27. Дониёрбек Иброҳимов.

Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика