UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Европаликлар, Сан-Маринони бироз бўлса-да ҳурмат қилинглар!  0 20:44Сарри "Челси"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсадини аниқлаб олди  4 20:31Алексисга яна икки топ-жамоадан қизиқишлар бор  2 20:18Ёмон натижалардан сўнг "Бавария"нинг тўрт етакчиси кетиши мумкин  1 20:05Пёнтек: "Женоа"га ўтганимдан кейин "PlayStation" орқали ўз жамоадошларим ҳақида билиб олганман"  5 19:55"Барселона" Дембеленинг трансфер нархини белгилаб олди  4 19:40"Ливерпуль" футболчиси Невилл билан гаплашиб олмоқчи  4 19:26"Goal" нашри замонамизнинг энг буюк 20 футболчиси рейтингини эълон қилди  23 19:13Сампаолининг Хитойдаги маоши қанча бўлиши маълум бўлди  1 19:00Сардор Мирзаев: "Бугунги ўйин ёшларимиз учун жуда фойдали бўлди"  2 18:40"Наполи" ўз таркибига "Барселона" ҳужумчисини қўшиб олмоқчи  2 18:31"Реал" қишда де Йонгни сотиб олмоқчи  8 18:08Olamsport: Шаҳрам, Муроджон ва Исроил иштирокидаги бокс оқшоми тўғридан-тўғри намойиш этилади ва бошқа хабарлар  3 17:50Тим Кэхилл ўзининг хайрлашув учрашувида 5 дақиқа тўп тепади  2 17:13Ўзбекистон МТЖнинг Ж.Кореяга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  35

Ёзги трансферда Осиёдан Европага йўл олган 6 футболчи Янгиликлар

Ёзги трансферда Осиёдан Европага йўл олган 6 футболчи

ОФК расмий сайти ушбу ёзда Осиёдан Европа клубларига йўл олган олти нафар футболчи ҳақида маълумот берди.

Даниэль Арзани (Австралия): "Мельбурн Сити"дан "Манчестер Сити"га
Икки ой олдин ЖЧ-2018 мусобақасида Франция термасига қарши майдонга тушган Даниэль Арзани австралияликлар сафида энг ёш футболчи бўлганди. У "Мельбурн" таркибида атиги олти ой тўп тепгач, дарҳол Европага йўл олди. Арзани "Мансестер Сити" билан шартнома тузди. Кейинчалик эса ижара асосида "Селтик"да ўйнайдиган бўлди. У яқин икки йилни шотланд клуби сафида ўтказади.

Трент Сейнсбури (Австралия): "Жинангсу"дан ПСВга
Австралиялик яна бир футболчи "Кўҳна қитъа" томон йўл олди. Сейнсбури Хитойнинг "Жиангсу" клубидан Голландия чемпиони ПСВ сафига кўчиб ўтди. Бундан буён ушбу футболчи Марк ван Боммел қўл остида тўп тепади.

Воҳид Амири (Эрон): "Персеполис"дан "Трабзонспор"га
Охирги пайтларда Воҳид Амири ҳақида кўп илиқ фикрлар янграмоқда. Қизиғи шундаки, Амири 25 ёш тўлгунга қадар Эрон Суперлигасида ўйнамаганди. У "Персеполис"га келгач, тез орада совринларга эга чиқди ва икки бор мамлакат чемпиони бўлди. Шунингдек, жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олди. Мана энди у Туркия клуби сафида ҳаракат қилади.

Наомичи Уеда (Япония): "Кашима Антлерс"дан "Брюгге"га
Гарчи бу футболчи ЖЧ баҳсларида умуман майдонга тушмаган бўлса-да, Бельгиянинг "Брюгге" клуби скаутларига маъқул келиб дарҳол шартнома имзолашди. Чунки "Брюгге" кўпроқ футболчининг ОЧЛдаги ҳаракатларини кузатди. Маълумот учун, Уеда 2016 йил U-23 Осиё чемпионатида ўйнаган. Эндиликда у ҳам ўз кучини Европада синаб кўради.

Муса Ал Таамари (Иордания): "Шабаб Ал Ордун"дан АПОЭЛга
21 ёшли иорданиялик футболчи ҳам бу йил ёзда Европага йўл олди. Муса Ал Таамари ОФК Кубоги баҳсларида олтита гол уришга эришди. Кейинчалик эса Кипрнинг энг номдор клуби АПОЭЛдан тушган таклифни қабул қилди. Иордания матбуоти ушбу футболчини ниҳоятда иқтидорли деб ёзмоқда.

Ли Жа Сунг (Ж.Корея): "Чонбук Моторс"дан "Хольштайн Киел"га
Жаҳон чемпионатида Германия мағлуб этилгач, кореяликлар футболчиси Ли Жа Сунг "Чонбук Хюндай Моторс"дан Германиянинг иккинчи Бундеслигаси вакили "Хольштайн Киел" клубига йл олди. Бу футболчи "Чонбук" сафида уч марта Жанубий Корея чемпиони шунингдек, 2016 йил ОЧЛ ғолиби бўлган.  

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+6   
21 авг 12:45:39
toto
Nasimovchi ozarbayjonga ketdiku evropa
+1   
21 авг 21:03:24
Shoxzamon westminister
Bu yozda Sardor RAshidov ketmoqchi ediku Fransiyaga
+1   
21 авг 14:12:40
JonesMU
sarlavha noto'g'ri yozilibdi misol uchun Vitsel ham osiyodan yevropaga yo'l oldi, yevropaga yo'l olgan 6 osiyolik desa maqsadga muvofiq bo'lardi
   
22 авг 16:33:45
Marxabay
Бизникилар кани...
   
21 авг 16:50:39
sh p
Adminlani kovlashdan boshqa ishi yoqmi xammani chunmiman undan odamlaga chiqib yaxshilik ulashila foydali ish qilila faqat netda utirib kovlanib utirgandan
   
21 авг 11:41:05
Arslonbek Atajonov
Hali Iordaniyaga e'tibor bermabman
   
21 авг 11:40:33
Arslonbek Atajonov
hammasi Jchda o'ynaganlar hech bo'masa jchga chiqishi mana shunaqa natija olib keladi. Bular hali guruhdan qaytdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор" Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор"
ЎФАда бугун ФИФАнинг талабига кўра "Бунёдкор" 6 очко олиб...  85
"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби! "Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ...  83
Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган ...  80
Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил) Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил)
Осиё Кубоги бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.  70
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг