UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" 0:1  0 06:25АПЛ. "Саутгемптон" - "Брайтон" 1:1  0 06:20АПЛ. "Ньюкасл" - "Бернли" 1:0  0 06:15Бундеслига. "Байер" - "Гройтер Фюрт" 7:1  0 06:10А Серия. "Милан" - "Салернитана" 2:0  0 06:05ЛаЛига. "Севилья" - "Вильярреал" 1:0  0 06:00АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси" 3:2  0 03:03Лига 1. Вейналдумнинг сўнгги дақиқалардаги голи ПСЖни мағлубиятдан қутқариб қолди  7 02:56Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад" устидан ишончли ғалаба қайд этди. Йович гол уришга эришди   17 02:49А Серия. Голларга бой ўтган ўйинда "Аталанта" меҳмонда "Наполи" устидан ғалаба қозонди  3 00:54Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Мальорка"га имкониятни бой бериб қўйди  3 00:46АПЛ. "Манчестер Сити" "Уотфорд" устидан ғалаба қозониб турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 00:35Бундеслига. "Бавария" муросасиз кечган баҳсда "Боруссия Д"ни мағлуб қилди. Левандовскидан дубль  18 00:21Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар аниқ!  34 23:58А Серия. "Наполи" – "Аталанта". Бошланғич таркиблар аниқ!  7

Youtube'нинг Championat.asia сайти учун юборган совғаси етиб келди Янгиликлар

Youtube'нинг Championat.asia сайти учун юборган совғаси етиб келди

Теглар :  YoutubeChampionat.asia
2014 йил 25 декабрь куни youtube.com платформасида ўша пайт 4 ёшга тўлган championat.asia сайтининг расмий канали очилган эди.

2019 йил 30 декабрь санасида каналимиз ўқувчилари сони 100 000дан ошди. Жуда ҳам катта ҳисобланган youtube.com платформаси учун бу жуда ҳам кичик рақамдир, аммо биз учун бу ажойиб натижа бўлганди.

Ушбу натижа қўлга киритилишида биринчи навбатда СИЗ сайтимизнинг ўқувчилари/томошабиларининг ҳиссаси катта бўлганини алоҳида таъкидлашни истардик. СИЗларсиз бу натижага ҳеч қачон эриша олмасдик. Шундай экан БАРЧАНГИЗГА КАТТА РАҲМАТ!

Шу билан бирга фурсатдан фойдаланиб ушбу канал ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган инсонларни эътироф этмоқчимиз.

НОДИРХЎЖА ЮЛДАШЕВ
Сайтимиз асосчиларидан бири айнан youtube.com платформасидаги каналимизнинг ҳам асосчиси ҳисобланади. Канал 2014 йил декабрь охирида очилганини айтдик, 2015 йил январь ойида Австралияда ўтган Осиё Кубогини шу киши каналда ёритиб борган эди.



ЗОИР ТУРСУНБОЕВ
Championat.asia сайти бош оператори ва монтажчиси. Бир неча йиллардан буён сайтимизда чиқаётган деярли барча видеолар мана шу йигитнинг компьютеридан ўтади. Шу йигит қишда совуқда, ёзда жазирама офтоб тагида, кузда шаррос ёмғир ёққанда ҳам камераси билан ўзбек футболини тасвирга олишда давом этади. Бу видеоларни офисга келиб тезда монтаж қилади ва аллақачон тун бўлганини ҳам сезмай қолади. 2018 йил январь ойида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз чемпион бўлиб қайтганида Тошкентда ярим тун ва жуда совуқ эди. Шунга қарамай Зоир камерасини олиб тўғри аэропортга бориб лавҳа тайёрлаган эди.



ЖАЛОЛИДДИН ҲАЛИЛОВ
Ўтган йил сайтимиз аъзосига айланган Машариповнинг адаши чин маънода youtube.com учун яратилган йигитлардан бири. "Кун хабарлари" ва "Топ-10" лойиҳаларига асос солган Жалолиддин каналимизнинг шу қисқа давр мобайнида ривожланишига катта ёрдам бериб келмоқда.



ЖАҲОНГИР ФАЙЗУЛЛАЕВ

Икки йил олдин фотограф сифатида сайтимиз аъзосига айланган Жаҳонгир ўтган йил Тошкент Маданият коллежини битирди ва оператор дипломини олди. Шу боис Зоир Турсунбоевга интервьюлар, лойиҳалар давомида ёрдам бериб иккинчи оператор вазифасини бажариб келмоқда. Қандайдир сабаб билан Зоир ишга кела олмай қолса Жаҳонгирнинг ўзи камерани ёқиб "диққат, мотор!" дея олади.



ҲУСАН ДИЁР САФАЕВ
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей жамоаси "Олий Хоккей Лигаси"да иштирок этди. Тошкентда Россия, Қозоғистон, Хитой клублари меҳмон бўлишди. "Ҳумо Арена"сидаги ушбу ўйинларни сайтимиз аъзолари Ҳусан ва Сабина қолдирмасдан кузатиб боришди, мухлислик қилишди, қайғуришди, қувонишди. Ҳар бир ўйиндан лавҳалар, бош мураббийлар иштирокидаги матбуот анжумани ва хоккейчиларнинг қисқа фикрлари тезкорлик билан тақдим этиб борилди. Бундан ташқари Ҳусан ва Сабина керак пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва Суперлига ўйинларини ҳам шундай ёритишда ёрдам беришди. Шу билан бирга Ҳусан бир қатор лойиҳаларда ва интервьюларда операторлик вазифасини бажарди.



КАМОЛИДДИН АЛИМОВ
Бир неча йиллар давомида "Ёшлар" радиосида фаолият олиб борган, бугунги кунда СПОРТ телеканалида ишлаб келаётган устозимиз Камолиддин Алимов камера қаршисида ўзини қандай тутиш, қандай оҳангда гапириш ва қайси жойда пауза қилиш кералиги ҳақида ёшларга ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашмоқдалар. Алимов бошловчилик қилаётган "Тезкор студия" лойиҳаси қисқа фурсатда футбол жамоатчилигининг эътиборига тушди. Бундан ташқари Камолиддин Алимов ва Азиз Тўхтамуродов Olamsport.com сайти учун таниқли спортчилар билан кўплаб интервьюлар уюштириб келишмоқда. Ушбу интервьюлар ҳам каналимизнинг ўсишида ва ривожланишига катта роль ўйнаганини таъкидлаш лозим. Бугунга қадар каналда энг кўп кўрилган ТОП-20та видеодан 9таси айнан спортчилар иштирокидаги видеолар ҳисобланади.

 


ЖАСУР АСЛАНОВ
Футболда таянч ярим ҳимоячиси деган амплуа бор. Бу жойда ўйнайдиган футболчилар одатда ўйин вақтида деярли кўринишмайди, бироқ катта ҳажмдаги ишни бажаришади. Таянч ярим ҳимоячиси бўлмаса жамоада парокандалик келиб чиқади. Жасур ҳам сайтимизнинг таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Унинг иши кўпчиликка кўринмас аммо у бўлмаса жамоа ғолиб бўла олмайди. Жасур youtube.com платформасида кўпчилигимиз билмаган нарсаларни ўргатган ва ўргатиб келмоқда.

Каналимиз обуначилари сони 100 000 дан ошишига фақатгина шу 7 инсон эмас яна кўплаб ходимларнинг ҳиссаси бор.



Ортда қолган давр мобайнида
каналда қуйидаги лойиҳалар тақдим этилди:
Шаҳбоз Беғамов ва Камола Қурбонова "GOAL" лойиҳаси
Нигора Абидова "Автограф" лойиҳаси
Нодирхўжа Юлдашев "12 ой, 12 вилоят" лойиҳаси
Жаҳонгир Сотволдиев "Brain Ring" лойиҳаси
Жаҳонгир Сотволдиев "Спорт ва санъат" лойиҳаси
Нарзулла Сайдуллаев ва Зебо "NZ" лойиҳаси
Зоир Турсунбоев "Кичкина камера" лойиҳаси
Диёр Имомхўжаев "Hacker Club" лойиҳаси
Нарзулла Сайдуллаев "Кўчадаги камера" лойиҳаси
Толибжон Қосимов "Extra Time" лойиҳаси
Шаҳбоз Беғамов "Ўйин куни" лойиҳаси
Хайрулла Холиқов "Блиц суҳбат" лойиҳаси
Хайрулла Холиқов "XX Futbol" лойиҳаси
"Орзу" лойиҳаси
Ҳусан Диёр Сафаев ва Сабина Рагимова "Ҳумо Хоккей" лойиҳаси
Жалолиддин Ҳалилов "Кун хабарлари" лойиҳаси
Жалолиддин Ҳалилов "ТОП 10" лойиҳаси
Нарзулла Сайдуллаев ва Гулшан Саъдуллаева "Penalty" лойиҳаси
Камолиддин Алимов, Шаҳбоз Беғамов, Толибжон Қосимов "Тезкор студия" лойиҳаси


Ушбу лойиҳа муаллифларига ва унда иштирок этган барча-барчага КАТТА РАҲМАТ айтамиз!

Каналимизда 2015 йил Австралияда ўтган Осиё Кубоги ва 2019 йил БААда ўтган Осиё Кубоги воқеа жойидан туриб ёритилди. "Келажак Юлдузлари", "Наврўз кубоги", "Odil Cup" ва "Chacha Cup" бошқа кўплаб болалар мусобақалари кенг ёритиб борилди. Карантин вақтида дунёда футбол тўхтаб қолганида каналда Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинларининг тарихий ўйинлари тақдим этилди. Бу видеоларни тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз.

2020 йилдан бошлаб сайтимиз Coca Cola Суперлигасининг ҳар бир ўйинидан кейин мураббийлар фикрларини видеога олиб томошабинларга тақдим этишни бошлади. Бунда вилоятлардаги видеомухбирларимиз бизга яқиндан ёрдам беришмоқда. Уларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз.

Бугунга келиб каналимизда 2000га яқин видеолар мавжуд, ушбу видеоларни томошабинларимиз 32 миллион мартадан зиёд томоша қилишди. youtube.com платформасидаги қайси канал 100 000 обуначига эга бўлса "кумуш тугма" совға қилишини кўпчилик билади. Бугун 19 июнь куни мана шу "кумуш тугма" бизга етиб келди. Навбатдаги мақсадимиз "олтин тугма". Бунинг учун каналимиз обуначилари сони 1 миллионга етиши керак.  



championat.asia сайти ва ҳусусан youtube.com платформасидаги канали Сизлар учун янада шижоатли ва янада тезроқ ишлашга ваъда беради.

Завқланинг,
Орзу қилинг,
Бизни кузатинг.


Youtube.com'даги каналимизга ўтиш

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика