UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Ливерпуль" ва МЮ Хаверц атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 10:01Расман: "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларини ЖЧ-2022 учун қурилган янги стадионда ўтказади  2 09:40Фарруҳ Турдалиев: "Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган холда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман"  0 09:23Миржалол Қосимовни табриклаймиз!  10 09:20Ўзбекистон МТЖ. Ойбек Бозоров "калтакланган" машғулотлардан ГАЛЕРЕЯ  8 09:01"Олтин зангламас". Икер Касильяснинг "Порту" сафидаги энг чиройли сейвлари  1 08:40"Қизилқум" тўхтамаяпти. Даврон Ҳошимов Навоий клубига ўтиши мумкин   16 08:20Сардор Рашидов жамоаси чемпионат аутсайдери билан дуранг ўйнади  4 08:00Ҳасан Салихамижич: "Бавария" Чемпионлар Лигасида ҳали ҳеч нарса ютмади"  2 07:40Максимилиан Фомин "Бухоро"да  8 07:20"Локомотив" ва "Бухоро" ўртоқлик учрашувида муроса кўчасини танлади  0 07:00Португалия чемпионатида урилган энг чиройли 34та гол  1 04:10ЕЧЛ. "Ювентус" - "Лион" 2:1  14 04:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 2:1  16 04:00Россия Суперкубоги. "Зенит" - "Локомотив" 2:1  0

Ёшлигида Ривалдонинг қўлини ушлаган ва ҳозирда сеҳрли "қалпоқча"си бор Шомуродов 25 ёшга тўлди Янгиликлар

Ёшлигида Ривалдонинг қўлини ушлаган ва ҳозирда сеҳрли "қалпоқча"си бор Шомуродов 25 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мамлакатимизнинг энг иссиқ ўлкасида туғилиб, бугунги кунда нисбатан совуқ мамлакатда тўп тепаётган Шомуродовлар сулоласининг кенжа вакили 25 ёшга тўлди. Элдор бу сафар таваллуд айёмини Австрияда нишонламоқда. Боиси, бу ерда Россиянинг етакчи клублари иштирокида анъанавий тижорат турнири ўтказиляпти ва унда "Ростов" ҳам қатнашяпти.    

Элдор Шомуродов - 1995 йилнинг 29 июнь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида дунёга келган. Оиладаги муҳит сабабли ёш Элдор бошқа касбни танлай олмаслиги ўша пайтдаёқ кундек равшан бўлиб улгурганди. Унинг отаси Азамат ака ҳам профессионал футболчи сифатида мамлакатимизнинг ўртамиёна клубларида тўп тепган. Ўзидан 4 ёшга катта акаси Санжар ҳам футболчи бўлган. Элдорнинг қариндошлари орасида энг машҳури бу шубҳасиз Илҳом Шомуродов ҳисобланади. Илҳом "Насаф" жамоаси таркибида 2011 йилда ОФК Кубогини қўлга киритган. 

Элдор 6 ёшидан тўп тепишни бошлаган. 11 ёшида Муборакнинг "Машъал" академиясига қабул қилинган. 2014 йилда, яъни 19 ёшида "Машъал"нинг асосий таркибида майдонга тушган. Ўша йили муборакликлар Ўзбекистон чемпионатида кучли бешликдан жой олишганди. 2015 йили Сергей Лушаннинг таклифи билан "Бунёдкор" клубига кўчиб ўтди. Шу йили дўстлари Достонбек Ҳамдамов ва Отабек Шукуровлар билан бирга ОФК томонидан "Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси" номинациясида даъвогарлар қаторига киритилди. Якунда Ҳамдамов қитъанинг энг яхшиси деб топилди. Шомуродов Ўзбекистон чемпионатида жами 96 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол киритган. 



2017 йилнинг июнь ойида "Бунёдкор"дан Россиянинг "Ростов" клубига трансфер қилинди. Шартнома 2,5 йил муддатга имзоланди. Россия чемпионатидаги дебюти 30 июль куни "Амкар"га қарши ўйинда бўлиб ўтган. Элдор Пермдаги учрашувнинг 88-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилганди. Яқинда у "Ростов" билан янги шартномага имзо чекди. Бу галги келишув 5 йилга мўлжалланган. 

Бугунги кунда Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи рақамли ҳужумчисига айланган. Унинг мамлакат бош жамоасидаги дебюти 2015 йилнинг 3 сентбрига тўғри келади. Ўшанда у ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда Яманга қарши майдонга тушган. Ўтган йил БАА яшил майдонларида ўтган Осиё Кубоги-2019 эса чинакамига Шомуродовнинг бенефисига айланиб кетди. Элдор 4 та учрашувда 4 та гол киритишга муваффақ бўлди. Аввалига 9 январь куни Уммонга қарши баҳснинг 86-дақиқасида ғалаба (2:1) тўпини киритиди. 13 январда Туркманистон терма жамоасига қарши кечган учрашув (4:0)да дублга эришди. 17 январь куни Япония билан бўлиб ўтган ўйин (1:2)нинг 40-дақиқасида чиройли гол муаллифига айланди. 1/8 финал доирасидаги Австралия - Ўзбекистон учрашувининг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмаган, пенальтилар сериясида омад Яшил қитъа вакилларига кулиб боққанди. 



Осиё Кубогидан сўнг ФИФА расмий сайти Элдор Шомуродовга шундай таъриф берганди: 

"2015 йил ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган футболчилардан бири яна порлади. Шомуродов ўзини Амирликларда ҳам жуда яхши намоён эта олди. У айниқса, Япония дарвозасига жуда чиройли гол урди. Айни пайтда "Ростов"да тўп тепаётган ҳужумчидан ҳамманинг умиди катта".

ФИФА эътироф этган ёшлар орасида шунингдек, Алмуаз Али (Қатар), Ритцу Доан (Япония), Крис Икономидис (Австралия) ва Ким Мин Жаэ (Жанубий Корея) ҳам бор эди.



Элдор яқинда Сурияга қарши Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида ўзига хос натижа қайд этди. Ўйинда дублга эришганю Шомуродов терма жамоадаги голлари сонини 13 тага етказиб олди. Бу билан у Николай Ширшов ва Сардор Рашидовга етиб олди. Бу футболчилар ҳисобида ҳам 13 тадан гол бор. Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган футболчи Максим Шацких (34та гол) ҳисобланади.



Қизиқ ҳолат шундаки, Элдор 2008-2010 йилларда "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган Ривалдо билан учрашган. Аниқроғи, Муборакдаги ўйинларнинг бирида Ривалдо "Машъал" академияси тарбияланувчисини қўлидан етаклаб майдонга чиқиб келган. Шомуродов ўша кунни худди кечагидек эслайди. 

- Жамоа "Машъал" билан ўйнаганида уни қўлидан ушлаб майдонга олиб чиққанман. Ўша пайтда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов мен учун юлдуз эди. Ривалдони кўриб шокка тушиб қолганман. Кечагина уларга тўп олиб берардим, бугун эса терма жамоада ўйнаяпман.



Шомуродов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан "Ростов"нинг етакчиларидан бирига айланди. Жамоаси учун чемпионатдаги муҳим голларни киритди. Унинг Россия Премьер-лигаси 27-тури доирасидаги "Краснодар"га урган голи "Ростов"нинг мавсумдаги энг чиройли голи деб тан олинди.

Валерий Карпин, "Ростов" бош мураббийи

"Шомуродов захирадан ўйинга қўшилиб, ўйинга таъсир ўтказа оладиган қобилиятга эга. Сабаби, у кучга тўлган ва ўйинга чанқаган ҳолда майдонга тушади. Элдор гол уришдан ташқари, узатмаларни қабул қилиши, рақибларга қийинчилик туғдириши, жамоадошларига эркинлик яратиши, умуман ҳаммасини ижобий бажаради", - дея Шомуродов ҳақида фикр билдирди "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин.



Элдорнинг ўзи Карпин ҳақида шундай дейди:

 - Валерий Георгиевични туғилган куни билан табриклаганимизда, уни қувноқ инсон деб айтганман. Карпин - тактик ва жисмоний тайёргарлик бўйича энг яхши мураббийлардан бири. Назарий машғулотларда у бизга топ-клублар қандай ўйнашини - ҳимоядан қандай чиқиши ва ҳужумга ўтишини кўрсатиб беради. Осиё Кубогидан кейин жамоадаги ҳамма мени голлар билан табриклаганди. Валерий Георгиевичнинг айтишича, унга ўйиним ёққан экан.

Одил Аҳмедов Элдор ҳақида:

- Ҳозирги кунда Элдор ҳақиқий ҳужумчига хос ҳаракатлари билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. У бундан ҳам яхшироқ ўйнашга қодир. Тўп билан бўлганимда у қаерга пас беришимни яхши билади. "Элдор - ажойиб ва оддий йигит. У қобилияти билан кўплаб футболчилар орасида ажралиб туради. Унда туғма қобилият борлиги кўриниб турибди - у кўп гол уради.



Дилшод Андаев, Шомуродовнинг биринчи мураббийларидан бири

- 2008 йили тайёрлов гуруҳлари мусобақаси учун Жарқўрғонга боргандик. Ўшанда "Машъал" футбол мактабида селекционер-мураббий вазифасида ишлаган Виктор Алешников маҳаллий икки ёш футболчи бор, шуларни бир синаб кўрмайсанми деганди. Шундан сўнг ўша икки футболчи - Элдор Шомуродов ва Сардор Абдураимов билан танишдим ва уларни "Машъал"га таклиф қилдим. У пайтда Элдор энди 13 ёшга тўлганди. У "Машъал"га келганидан сўнг дастлабки уч йилни академияда ўтказди. Бу орада Қашқадарё болалар чемпионати ва иккинчи лигада иштирок этиб юрди. Кейин "Машъал"нинг биринчи лигадаги фарм-клубига йўл олиб, биринчи лигада ўзини кўрсата бошлади. Орадан кўп ўтмай жамоамизнинг асосий таркибига жалб қилинди. Шомуродовнинг кучли томони аввало, голни яхши ҳис қилишида. Қолаверса, тезлиги билан ўйинни ўқиши, рақибларни алдаб жарима майдончасига кириб бориши ҳам яхши. Фақат битта камчилиги бор: бироз эринчоқ. Агар бўшашмасдан ўз устида ишлашда давом этса ва энг муҳими эринчоқлигини йўқотса, у идеал футболчига айланади. 



Фурсатдан фойдаланиб, Элдор Шомуродовни бугунги таваллуд айёми билан сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилари томонидан чин қалбдан муборакбод этамиз. Гол уришдан чарчама, Элдор!



Рейтинг: +20   

Фикрлар

   
30 июн 13:08:43
Shomurodov
Eldorga omad koʻz tegmasin zoʻr oʻynayapti Yevropani top kulublarida oʻynab yursin lekin adminlar gaplaring bemani ciqibdi Rivaldoni qoʻlidan ushlaganmish shuyam gapmi Eldor shu darajaga ciqsinki shu futbolchilardan kuchliroq oʻynasin bunaqa oʻzlaringni oʻyincilarimgni yerga urmay lar
   
29 июн 19:37:55
Maykl Diamond
Eldor tabriklaymiz, faqat olgʻa
   
29 июн 16:52:50
Nizomiddin
Bir kunda tugʻilgan ekanmiz.
   
29 июн 14:26:38
SIRA
Амакинг утин эди
   
29 июн 14:15:52
Zayniddin_5
Аниқроғи Ривалдо Элорни оғзига тупуриб қўйган
   
29 июн 14:05:26
OtabekJON555
Tabrik Eldor bundan keyingi faoliyatingga omad
   
29 июн 13:53:26
asomiddin 1988
UKAM 100 YOSHGA KIRIB YUR SENDEK SURXON O`G`LONLARI KO`PAYAVERSIN!
   
29 июн 13:41:40
Shodlik
Eldor ukam tabrikliman umrin uzoq bo'sin butun O'zbek futboli muxlislari yaqinlaring oyila azolaring baxtiga sog'-salomat bo'lib yurgin o'ylagan yaxshi niyatlaringa yetib yurgin Yevropani grand jamoalarini eng kerakli futbolchisi bo'lishini Ollohim nasib qilsin
Ishlaringa Omad
   
29 июн 13:36:35
Ωฯ°Barcelona°ฯΩ
Кулогини тишлади деганга ухшаб кетаркан)))))
   
29 июн 13:34:42
Ωฯ°Barcelona°ฯΩ
Murodjonandijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ish qilib rivaldodi faqat qolini ushaganmi
Ва ха ха ха
   
29 июн 12:59:24
Usmon Saitkulov
Eldor Shomurodov omad yor bo‘lsin Tabriklaykmiz Agar O‘zbekiston jahon chempionati ga chiqsa albatta Eldor shomurodov futbolkasini so‘rayman,Esdalikka berarmikan.......
   
29 июн 12:56:37
Usmon Saitkulov
Eldor Shomurodov omad yor bo‘lsin Tabriklaymiz. Agar O‘zbekiston jahon chempionatiga chiqsa, Eldor Shomurodov futbolkasini olishga albatta boraman....
   
29 июн 12:56:36
Usmon Saitkulov
Eldor Shomurodov omad yor bo‘lsin Tabriklaymiz. Agar O‘zbekiston jahon chempionatiga chiqsa, Eldor Shomurodov futbolkasini olishga albatta boraman....
   
29 июн 12:56:36
Usmon Saitkulov
Eldor Shomurodov omad yor bo‘lsin Tabriklaymiz. Agar O‘zbekiston jahon chempionatiga chiqsa, Eldor Shomurodov futbolkasini olishga albatta boraman....
   
29 июн 12:55:51
Usmon Saitkulov
Eldor Shomurodov omad yor bo‘lsin Tabriklaymiz. Agar O‘zbekiston jahon chempionatiga chiqsa, Eldor Shomurodov futbolkasini olishga albatta boraman....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг