Ёшлар лигаси. "Динамо" - "Пахтакор" 2:2

Narzulla Saydullayev
25 апр 2014
Ёшлар лигаси 6-тур доирасида «Олимпия» стадионида кечган учрашувда «Динамо» жамоаси «Пахтакор» билан муроса йўлини танлади.
Учрашувнинг 9-дақиқасида тошкентликлар ҳужумчиси Игорь Рогованов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кўп ўтмай самарқандлик ёш ҳимоячи Ислом Ҳамидов пенальтидан унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади, 1:1.

Голдан сўнг ҳужумкорликни тўхтатмаган Камо Газаров шогирдлари Саддам Боймаматовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди, 2:1.

Кўпчилик мухлислар учрашувнинг мана шу ҳисобда якунлашини кутаётган бир пайтда, бош ҳакам сўнгги дақиқада «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Вазиятни кўкка совурмаган меҳмонлар ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолишди, 2:2.

Ёшлар лигаси. 6-тур.

25 апрель (жума)
Самарқанд, «Олимпия» стадиони.
«Динамо» - «Пахтакор» - 2:2
Голлар
: Ислом Ҳамидов 21 (пен.), Саддам Боймаматов – Рогованов 9, Машарипов 90 (пен.).

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcdinamo.uz